МТМ мудираси “Партия патронажи”га мурожаат қилди

07.11.2019 11:11:27

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида партия хайрихоҳлари қабул қилиниб, партиядошларимиз сафи  кун сайин кўпайиб бормоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгашида ташкил этилган “Партия патронажи”да шаҳардаги 54-мактабгача таълим муассасаси мудираси Олима опа Рафиева томонидан чақирув келиб тушди. Чақирув асосида пария шаҳар Кенгаши раиси Юсуф Саломов таълим масканида бўлиб, Олима опа Рафиевага партиянинг мақсад ва вазифалари, амалга оширилган ижобий ишлар хусусида айтиб ўтди.

-Партиянинг мактабгача таълим муассасалари фаолиятига қаратилган ташаббуслари эътиборимни тортди. Айниқса, лойиҳалар доирасида олиб борилган ўрганишлар ҳамда ечилган муаммолар, шахмат-шашка майдончаларини қуриш бўйича қилинган янгиликлар жуда катта таассурот қолдирди. Партияга аъзо бўлиш истаги мени сиёсий фаолликка чақирди. Бугун барчамизнинг олдимизда турган биринчи мақсад сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиш бўлиши керак, - дейди биз билан суҳбатда бўлган Олима опа Рафиева.

“Партия патронажи”га келиб тушган чақирув асосида вилоятимиздаги аъзолар сони яна биттага кўпайди. МТМ мудирасига эса партия аъзолик билети топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!