МТМларда дефектолог хизматлари қай даражада ташкил этилган?

26.02.2020 16:02:57

"Адолат" СДП Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши томонидан туманда жойлашган 382-МТМда давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, депутатлар ҳамда МТМ ходималари иштирок этишди.

 Суҳбат давомида МТМларда ташкил этилган дефектолог хизматининг факатгина тайёрлов ва катта гуруҳ болалари билан ишлаш кўзда тутилганлиги айтилди. Аммо 382-МТМ мудираси бўлмиш Азиза Хашимова дефектолог мутахассис сифатида болаларнинг нутқ камчиликларини қанча барвақт аниклаб, устида ишласа, шунча натижакор бўлишини куйиниб гапирди. Чунки 3 ёшдан катта болаларнинг нутқидаги камчилиги патология ҳисобланишини маълум қилди. Ҳозирги кунда болалар билан инклюзив шуғулланишга ўтиш хам нотўғри қарор, дея фикрини очиқлади. Сабаб сифатида эса тили дудуқланган болалар бошқа соғлом болалар билан мулоқотга киришиб кетишида бир қанча муаммоларга дучор бўлади: болаларнинг кулиши, масхара этишидан карахт ҳолга келиши мумкинлиги, агар суҳбатга киришишда муаммо бўлмаган тақдирда бошқа болалар ҳам унга тақлид қилиб дудуқланишини барча дефектологлар хам тасдиқлаши мумкинлигини билдирди. Ҳар бир гуруҳда бунақа болалардан камида биттадан бўлган тақдирда тарбиячи у билан алоҳида шуғулланишга тўғри келади. Бунинг оқибатида бошқа болаларга тарбиячиниг вақти етмайди.

Тадбир давомида шу ва бошқа масалалар кенг муҳокама қилинди. Билдирилган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган ишлар белгилаб олинди.

 

Айгул ПЕРНЕБЕКОВА,

“Адолат” СДП Мирзо Улуғбек туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+