Муаммолар эътибордан четда қолмаслиги шарт

05.02.2020 13:02:10

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида партиянинг Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари ҳамда депутатларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жойларда бўлиб, аҳоли мурожаатларини ўрганишмоқда.

Партиянинг Когон туман Кенгашида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги “Сараён” ва “Баҳовуддин Нақшбанд” МФЙларида истиқомат қилувчи аҳоли билан бўлиб ўтган мулоқотлари давомида кўп қаватли хонадонда яшовчи фуқаролар кадастр масаласида муаммоларнинг юзага келаётганлиги, электр таъминотида носозлик ҳолатларининг кузатилаётганлиги, газ босимининг пастлиги тўғрисидаги мурожаатлари билан чиқишди.

Партиянинг Қоровулбозор туманидаги “Жарқоқ” МФЙда истиқомат қилувчилар эса депутатга ҳудуддаги 9-сон мактабгача таълим ташкилотида электр энергиясининг тез-тез узилишлари натижасида иссиқлик тизимида муаммоларнинг юзага келаётганлигини айтиб ўтишди.

Бухоро шаҳридаги “Истиқлол” МФЙда яшовчи аҳоли билан Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатларининг бўлиб ўтган учрашувлари ҳам уларнинг фуқаролар олдидаги масъулиятини оширишда хизмат қилди. Учрашув давомида аҳоли ҳудудда чиқинди воситаларини ташлаш учун махсус жойнинг ажратилмаганлиги, шунингдек, махсус воситаларнинг йўқлиги тўғрисидаги шикоят билан мурожаат қилди.

Ҳар бир мурожаатни ўрганиш давомида эса депутатлар ўз таклифларини билдиришди ҳамда тегишли ташкилотларга депутатлик сўровини  йўллашди.

Аҳоли манфаатлари йўлида хизмат қилиш асосий мақсад экан, ана шу мақсад йўлида фаолият олиб бориш эса  депутатларнинг олдидаги бурчдир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+