Муаммоларни ҳал этишда депутатлар жонбозлик кўрсатишмоқда

24.01.2020 10:01:46

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари партиянинг “Адолат-қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ўзлари сайланган ҳудудлардаги фуқаролар билан учрашиб, улардаги камчилик ва муаммоларни ўрганишмоқда. Хусусан, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Нурзода Каримова маҳалла фаоллари билан биргаликда Жиззах шаҳридаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар билан юзма-юз очиқ мулоқот ўтказди.

Дастлаб депутат томонидан маҳалладаги аҳолининг турмуш тарзи, ҳар бир хонадоннинг ижтимоий-маънавий муҳити, камчилик ва муаммолари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Очиқ мулоқот давомида мазкур маҳаллада яшовчи О.Ибрагимов, Ж.Тиркашев, Р.Абдуллаева, М.Мансурова томонидан электр токининг тез-тез узилиши, кўчалардаги симёғочларни янгисига алмаштириш, кўчаларга тунги ёритиш чироқларни ўрнатиш, маҳалла ҳудудига оқава сувни олиб келиш учун ариқлар ўрнатиш лозимлиги юзасидан мурожаат қилинди. Фуқаролар томонидан электр токининг тез-тез узилиши, кўчалардаги симёғочларни янгисига алмаштириш, кўчаларга тунги ёритиш чироқларнинг ўрнатиш юзасидан қилинган мурожаат асосида депутат Н.Каримова томонидан Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонасига, маҳалла ҳудудига оқава сувни олиб келиш учун латоклар ўрнатиш лозимлиги юзасидан қилинган мурожаат асосида Жиззах шаҳар “Сувоқова” корхонасига мурожаат қилинди.

Қолаверса, депутат Нурзода Каримова томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда маҳалла худудида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар тарқатилди.

Ташкил этилаётган бу каби очиқ мулоқотлар халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш, халқ дардини эшитиш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этишда яқиндан ёрдам бермоқда.

Фаррух ИСРОИЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

ижрочи котиби

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+