Мудофаа бошқармаси ва Миллий гвардия сузишда беллашди

20.01.2020 15:01:31

 

Тошкент шаҳар сув спорти турларига ихтисослаштирилган болалар  ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда шаҳар миллий гвардияси бошқармаси ходимлари ўртасида спортнинг сузиш тури бўйича мусобақа ташкил этилди.  

Спорт мактабига қарашли “Себзор” сузиш ҳавзасида ўтказилган мусобақа аввалида очилиш маросимини бошлаб берган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Обиджон Латипов, Нодира Каримова, Луиза Хикматовалар барча иштирокчиларга омад тилади. Дастлаб, спорт мактаби тарбияланувчилари ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан мусобақа қатнашчилари ва томошабинларини хушнуд этишди.  

Сузиш мусобақаси икки хил йўналишда олиб борилди. Мусобақа натижаларига кўра биринчи йўналиш бўйича Солиев Азамат 31:70 сония тезликдаги вақт билан 3-ўрин, Алишер Омонов 30:90 сония тезликдаги вақт билан 2-ўрин, Баходир Юсупов эса 26:40 сония тезликдаги вақт билан биринчиликни қўлга киритди.    

 Мусобақанинг иккинчи йўналишда Рифат Ислямов 1.12:20 сония тезликдаги вақт билан 3-ўрин, Қахрамон Мирқосимов 41:23 сония тезликдаги вақт билан 2-ўрин, Наврўз Ризаев эса 32:16 сония тезликдаги вақт билан 1-ўрин  сохиби бўлди.

Ғолибларга Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+