Муносиб номзодга овоз бериш фуқаролик бурчимиздир

22.12.2019 09:12:51

Сайловда иштирок этиш ҳар биримизнинг фуқаролик позициямизни белгилайди, албатта. Биз ўзимиз танлаган ва муносиб номзодга овоз бериш орқали юртимиз тақдирини, фарзандларимиз келажагини белгилаган бўламиз.

Бугун юртимизда муҳим сиёсий байрам экан, ушбу кун барчадан сиёсий фаолликни талаб этади.

Албатта, сайлов кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгаш депутатлигига қўйилган ҳар бир номзоднинг дастури ҳамда унинг таклифлари билан танишиб бордик. Ўз фикрларимизни ва ҳатто муаммоларимизни бўлишдик. Барчасининг ўзига хос билдирган таклифи, сиёсий дунёқараши бизга ўзгача таассурот қолдирди. Айниқса, маҳалламиз, юртимиз ва фарзандларимизнинг ҳам ишончини қозона олган ҳамда халқ дарди билан яшай оладиган муносиб номзодни танлай олишимизда имкон берди. Бу осон кечмади, албатта. Чунки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлигига қўйилган барча номзодларнинг дастури халқ фикри ва дарди асосида тузилган экан. Бизнинг асосий вазифамиз эса муносиб номзодни танлаб, сайловда фаол иштирок этиш бўлди. Ана шу мақсад йўлида барчамиз бел боғладик.

Биз ҳам бугунги сиёсий байрамда ўз оиламиз билан иштирок этиб, ўзимиз танлаган муносиб номзодга овоз бердик.

Мамлакат ҲАЛИЛОВА,

ўқитувчи

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+