Мурожаат эгаси газ баллон билан таъминланди

11.10.2019 19:10:31

Аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар халқ дарди ва муаммоларини яқиндан билиш, уларга кўмаклашиш имкониятини оширади.  Шу билан бирга  партия фаоллари, депутатлари  билан дўстона муносабатлар ўрнатилиши ва ишончнинг юксалишига хизмат қилади.

Фарғона вилоятининг барча шаҳар-туманларида бундай мулоқотлар ўтказилиши доимий равишда ташкил этилган.  Жумладан, Риштон тумани Абдуллабаён МФЙда жойлашган жисмоний шахслар ва юридик ташкилотлар билан бевосита суҳбатларда қонунлар  ижроси ва ислоҳотларнинг  амал  қилиш  даражаси  ўрганилди. МФЙ ҳудудида   жойлашган  19 та  хонадонга ташриф буюрилиб, 13 нафар  фуқароларга  кичик  бизнес  ва  тадбиркорлик  билан  шуғулланиш,  банклардан  имтиёзли   кредитлар  олиб  иссиқхоналар  қуриш,  паррандачилик,  лимон  ва  ёнғоқ  дарахтларини  экиш орқали қушимча  даромадларга  эга  бўлиш юзасидан тушунтириш  ва тарғибот  ишлари  олиб борилди.

Мулоқотлар давомида туманнинг “Абдуллабаён” МФЙ Абдуллабаён   қишлоғида   яшовчи  1959 йилда туғилган  фуқаро  Кимсанова Робияхон  Турғунбоевна  газ балон олиш  масаласида   амалий  ёрдам  беришни сўраб, мурожаат қилди.

Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши депутати Х.Хожихонов  томонидан  Робияхон Кимсановага  газ баллон  олиш  масаласида амалий ёрдам бериш ҳақидаги  мурожаати юзасидан туман  МФЙ  раисига оғзаки мурожаат қилинди. Фуқарони  оилавий  шароити  оғирлигини  инобатга олиб МФЙ раиси  уни  газ баллон билан таъминлади. 

Сўх туманидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳам Мулғон МФЙ ҳудудида жойлашган жисмоний шахслар  билан бевосита суҳбатлар уюштирилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сўх туман Кенгаши раиси Мулғон МФЙ раиси ва бошқа ҳодимлар билан биргаликда ҳудудда жойлашган хонадонларда тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бордилар.

Мулғон МФЙдаги Армуғон кўчаси 18-уйда  яшовчи Манижаи Орифжон Собидзода болалари учун бериладиган 14 ёшгача бола нафақасини олиш учун мурожаат қилди. Спортчилар кўчасидаги 41-уйда яшовчи Бахтиёр Мелников кўчасидаги симёғочларни алмаштириш, 108-уйда яшовчи фуқаро Эркабой Жумаев трансформаторни янгилаш тўғрисида мурожаат қилганлар. 

Саъй-ҳаракатларга асосан, Манижаи Орифжон Собидзода жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб болаларига олти ойга қадар нафақа пули оладиган бўлди.  Қолган мурожаатлар ҳам тегишли тартибда ҳал этилди.

Ўзбекистон туманида ҳам аҳоли билан мурожаатлар тизимли олиб бориляпти. “Беруний” МФЙ худудида жойлашган хонадонлар аъзоларига кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиб иссиқхоналар қуриш, паррандачилик, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Хадяхон Ботирова ногирон қайнонасини парваришлаётганлиги  сабабли давлат қонунларига асосан ўзига иш стажи юритилишини сўраб мурожаат  қилганда  туман бандликка кўмаклашиш марказига маълумот тақдим этилди.

Шу билан бирга, фарзандини мактабгача таълим муассасига жойлаштириш,  янги қурилаётган намунали уйлардан ажратилишини сўраб қилинган   мурожаатлар ҳам ўз ўрнида тегишли  мутасадди ташкилотларга  мурожаат қилинди  ва натижалари бўйича аҳолига тушунчалар берилди.

Шунингдек,  Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти туман, шаҳар Кенгашлари томонидан “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида МФЙларда сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ўтказиб келинмоқда.

 Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+