Мурожаатлар ижроси назоратга олинди

04.03.2020 15:03:46

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг «Адолат – қонун устуворлигида» лойиҳаси доирасида партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Б.Жузбаев Нукус шаҳридаги ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда Нукус шаҳри “Қос-кўл” МФЙ ҳудудидаги  хонадонларга ташриф буюриб, шу ерда истиқомат қилувчи аҳоли билан мулоқотлар ўтказди.

Мулоқот давомида аҳоли томонидан маҳалладаги ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой тадбиркорлик учун кредит олиш, ёшлар масаласи ва коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар билдирилди ва бу бўйича ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ушбу “Қос кол”  МФЙ ҳудудидаги  4-кўча 38-хонадонда истиқомат қилувчи Ерлепесова Гулчеҳра эри ногиронлигини ва ундан ташқари ўзи ишсиз эканлигини айтиб,  иш билан таъминлаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мурожаат юзасидан Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати С.Исметова Нукус шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига депутатлик сўрови билан чиқди ва бу бўйича ижроси назортага олинди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+