Мурожаатнома биз ёшларга янги имкониятлар эшигини очади

31.12.2020 13:12:57

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 29 декабри  мамлакатимизда унутилмас тарихий кунлардан бири бўлиб ўтди. Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаати йўлланди. Мазкур Мурожаатномада  жорий йил давомида барча соҳаларда амалга оширилган ишлар, келгуси йилга мўлжалланган устувор йўналишлар, давлатимиз ички ва ташқи сиёсати учун асосий вазифалар баён этилиб, долзарб қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди. Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлардаги кескин муаммолар ҳамда келгуси йилда уларни ҳал қилишга оид аниқ режалар белгиланди.

Таъкидлаш зарурки, жорий йилдаги пандемия сабабли барча соҳаларда жиддий инқирозлар юз берди. Аммо айтиш жоизки, бунинг натижасида тиббиёт ва кўплаб соҳаларда тажрибалар тўпланди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш зарурлиги исботини топди.

Аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни янада юксакка кўтариш шартлиги амалда исботландиПрезидентимиз ўз мурожаатида, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш дарурлигини айтиб ўтди. Чунки жамият ва давлат тараққиётининг пойдеворини ҳар томонлама етук ва баркамол ёш авлод вакиллари қурадилар. Давлатимиз раҳбари ҳам Мурожаатномада айни йўналишга алоҳида эътибор қаратганлари бежиз эмас. Президентимиз  таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунларидир, дея таъкидладилар. Шундай экан, Мурожаатномада бу эзгу мақсад йўлида ёшларнинг олдига қўйган орзу-ниятларига эришишлари, юксак марраларни забт этишлари учун ҳар бир масъул, мутасадди сифатида имкониятлардан фойдаланишларига кўмаклашиш зарурлиги уқтирилди.

Мурожаатномада 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши жуда катта аҳамиятга эга бўлди, деб ўйлайман. Сабаби, мамлакатимиз аҳолисининг энг катта қисмини ёшлар ташкил этиши барчамизга маълум. Мамлакатимизда ёшларнинг таълим олишининг узвий тизимини таъминлаш, яъни бола туғилгандан  боғча, таълим ва Олий таълимда уни келажакда муваффақиятга етаклайдиган яхлит тизим яратиш вазифаси белгиланди. 

Давлат бошқарувчи самарасини ошириш бўйича вазифаси, яъни у нафақат марказ балки вилоят, туман, бундан ташқари ҳар бир маҳалла кесимида ислоҳотларнинг  етиб боришини таъминлаш вазифаси қўйилди.Бу каби машаққатли ва айни пайтда шарафли бўлган вазифаларни ҳар бир соҳа вакили бор куч- ғайратини ушбу вазифаларни амалга оширишга сафарбар этиши муҳимлиги белгилаб берилди. Ёшларга биринчи ўринда билим бериш учун 0 ёшдан 30 ёшгача ривожланган  мукаммал тизим ташкил қилиш бўйича аниқ режалар белгилаб берилди.  Давлат хусусий шерикчилик асосида Университетларни очилиши, қамровини 9 фоиздан 25 фоизгача ошгани, ундан кейин ҳам кўтариш, бунга қўшимча пойтахтимизда янги замонавий янгича ёндашувга асосланган  Университетни ташкил қилиниши каби режалар нур устига аъло нур бўлди десам, хато қилмайман. Яна бунга қўшимча драма театрини ташкил қилиниши, шунингдек ёш олимлар, илмий ходимларни қўллаб-қувватлаш  ва имкониятлар яратиш учун 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши биз ёшларга мисли кўрилмаган имкониятлар эшигини очади. Барча белгиланган дастурларни сифатли амалга ошириб имкониятлар берилиши натижасида илм учун интилган ёш  албатта, ўзининг потенциалини рўёбга чиқаради деган ғоя Президентимиз Мурожаатида ўз аксини топди.

Мурожаатномада қайд этилганидек, бу борадаги ислоҳотлар келгуси йилдан “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” деган ғоя асосида амалга оширилади. Бунда ёш авлодга боғча, мактаб ва олийгоҳда сифатли таълим-тарбия бериш ишлари янада юқори босқичга кўтарилади, улар замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида таълим оладилар, тарбияланадилар. Шунингдек, йигит-қизларнинг меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатилиши, тадбиркорлик кўникмаларининг шакллантирилиши ҳам янги қиёфа касб этади, янги ташаббуслар билан юз очади.

Мурожаатномада айтилганидек, белгиланган ҳар бир вазифа, муҳим йўналишларда давом эттирилаётган ишларнинг салмоғи келгуси йилда янада ёрқинроқ ранглар, янада шижоатли босқичлдар билан давом эттирилади.

Сардор Очилов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят

“Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси,

Ёшлар Парламенти аъзоси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+