Мурожаатнома букилмас ирода ва матонат билан меҳнат қилишимизга рағбат бўлди

10.01.2021 12:01:26

Давлатимиз  раҳбари  Ш.Мирзиёевнинг  Олий Мажлисга ва халқимизга  йўллаган Мурожаатномаси халқчил ва ҳаётийлиги билан ҳар биримизнинг қалбимиздан жой олгани билан бир қаторда  янгича дунёқараш,  иш фаолиятимизни янгича  олиб бориш каби қатор  вазифаларни зиммамизга юклади, десак хато бўлмайди.

Мурожаатномани тинглар эканмиз, унинг ҳар бир банди инсон ҳаёти ва саломатлиги, инсон  манфатлари энг олий қадрят экани билан  ўз ифодасини намоён этди. Дилимиз ғурурга, тилимиз шурурга тўлди. Айниқса,  соҳа раҳбарларини  одилона ва оқилона иш олиб боришга  ундади. 

Ўтган йил давомида  бутун дунё қаторида мамлакатимизда рўй берган қийинчилик  ва синовли дамларни енгиб, кўринмас  офатдан эсон-омон чиқиб олганимиз, юртимизда рўй берган  қийин кунларга қарамасдан бутун дунё қойил қолган ўзбекона  саҳоватпешалик, муҳтарам Президентимизнинг  халқимизга йўллаган самимий мурожаатини қўллаб-қувватлаб, бир ёқадан бош чиқариб,  ҳамжиҳатликда карантин талабларига тўла риоя этганимиз натижасида  гўзал ва одатий ҳаётимиз давом этишига эришганимиз барча-барчаси давлатимизнинг доно раҳбари томонидан олиб борилган тўғри сиёсатидадир.

Шу боис ҳам, Мурожаатнома  буюк халқимизнинг эътиборию эътирофига сазовор бўлди. Буни Мурожаатномага  юртдошларимиз  томонидан оммавий ахборот воситалари, интернет, ижтимоий тармоқлар орқали  фахр-ифтихор билан  билдираётган муносабатларида яққол кўринмоқда.

Ҳар бир билдирилаётган муносабатлардан дилинг яйрайди, бутун вужудинг ором олади. Келажакка бўлган ишончинг, ҳавасинг янада ортиб боради.

Шундай гўзал, осуда, мусаффо осмон остидаги  буюк Ўзбекистонда туғилиб ўсганингдан, шу меҳрибон, меҳри уммон халқнинг фарзанди эканингдан ғурурланасан, шукрона келтирасан.

Муҳтарам Президентимиз эътироф этган барча ғояларни партия Хоразм вилоят Кенгашимиз фаолияти орқали муносиб ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз.

Хусусан, партиямиз сайловолди дастуридан муносиб ўрин олган таълим ва тиббиёт,  ёшларда коррупцияга қарши муросасиз  маданиятни шакллантиш  масаласи, коррупцияга қарши курашиш ва ҳокозолар  партия фаолларимизнинг мақсад ва вазифасига айланган.

Мурожаатнома партия Хоразм вилоят Кенгаши қошида  иқтидорли ёшларни излаб топиш ва уларни қўллаб қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Истеъдод” кулубининг фаолиятини, иқтидорли ёшлар учун  партия вилоят Кенгаши томонидан   таъсис этилган “Адолат дўпписи ва белбоғи”,  “Партия стипендияси”нинг ёшларга тадим этилишини янада фаоллаштиришга замин яратди.

Президентимиз нутқида мамнуният билан “Халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати, аҳоли ва давлат органларининг   биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли  мавжуд қийинчиликларни  мардона енгиб ўтамиз”  деб халқимизга билдирган ишончи  ҳар биримизни янада  фидойилик, букулмас ирода ва  матонат  билан  меҳнат қилишимизга рағбат бўлди.

                                                                                                                          Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                               Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                      Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+