Мурожаатнома – истиқбол қўлланмаси

19.01.2021 11:01:20

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада ортда қолган 2020 йилга назар ташланиб, 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди. Юртбошимиз нутқидаги ҳар бир ташаббус мамлакатимиз ривожи, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши билан долзарб аҳамият касб этади.  Бугун Пастдарғом тумандаги 11-сон мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш масаласига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Аҳоли билан учрашувда вилоят Кенгаши депутати Гулбека Қўчқорова, 25-Чархин сайлов округидан туман Кенгашининг депутати Феруз Тўраев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси Гулнора Пўлатова, “Ёшлар парламенти” аъзоси Тоҳир Ўсаровларнинг Мурожаатнома юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди.

– Мурожаатномада жамиятнинг барча жабҳалари истиқболи белгилаб берилган, – деди депутат Феруз Тўраев. – Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бўйича янада қулай шароитлар яратилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди. Мамлакат иқтисодиётининг барқарор ишлаши учун тадбиркорлар ҳиссаси салмоқли эканлиги, бу эса тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни давом эттириш учун 6 триллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши айтилди. Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқиладиган бўлди. 4 йил олдин тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказишга мораторий эълон қилинган эди. Ана шу муддат яна бир йилга узайтирилиши белгиланди. Тадбиркорлик – бу иқтисодиётнинг драйвери, деб ҳисобланади. Кенг имтиёз ва преференциялар эса иқтисодиётни янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Бир сўз билан айтганда, барча соҳа ходимлари учун Мурожаатнома жорий йилнинг муҳим қўлланмаси, десак хато бўлмас.

- Мазкур Мурожаатномада барча соҳалар қатори, таълимга ҳам алоҳида эътибор қаратилган, - деди “Адолат” СДП “Аёллар қаноти” раҳбари Гулмира Бобоева. – Жумладан, олий таълимга ажратиладиган давлат грантларини 25 фоизга ошириш, олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини икки баробарга, яъни, икки мингтага етказиш, аъло баҳога ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендия ажратиш, 2021 йилда юртимиздаги 30 та етакчи олийгоҳга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал этиш ҳуқуқини бериш каби долзарб масалалар алоҳида таъкидлаб ўтилган. Айниқса, давлатимиз раҳбаринингёшлар бизнес лойиҳаларини кредитлаш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш учун 1 триллион сўм маблағ ва 50 миллион доллар ажратилиши хусусидаги фикрлари мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор ва эътирофнинг намунасидир.

 Хонбуви ҲАЙИТОВА,

“Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+