Мурожаатнома – келажагимиз кафолати

22.01.2021 12:01:49

Шу кунларда юртимизда Президентимизнинг Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномаси қизғин муҳокамалар марказида бўлиб, юртдошларимизнинг ёрқин келажакка бўлган умиду ишончини янада оширмоқда. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан Навоий давлат педагогика институти чет тиллар факультетида “Президент мурожаатномаси - ёшлар нигоҳида” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати партиянинг вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳайитов кириш сўзи билан очиб, юртбошимиз мурожаатномасида сўнги тўрт йилликда айнан ёшлар ва таълим соҳасини янги босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратиб келаётганлигини алоҳида урғулади. Бунинг ёрқин исботи сифатида жорий 2021 йилни давлатимиз раҳбари томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном берилганлигини алоҳида таъкидлади. Бунда биринчи навбатда фарзандларимиз замонавий таълим олиб, муносиб кадрлар сифатида камол топишида таълимнинг барча босқичларида аниқ манзилли таклифлар илгари сурилганлиги таъкидланди.

Шу билан бирга яқинда Президент Шавкат Мирзиёевнинг бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлари форумида юртбошимизнинг ёшлар билан юзма-юз учрашиб ўз фикрларини, таклиф ва мулоҳазаларини очиқ баён этиши ва амалиётга жорий этилиши муҳим воқелик бўлди. Мурожаатномадаги вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясиларининг  парламентдаги депутатлари ҳамкорлигида парламент комиссияси ташкил этилган. Комиссиясининг асосий вазифаси этиб, таълим соҳасидаги муаммоларни мунтазам равишда назоратга олиниб, танқидий-таҳлилий таклифлар ишлаб чиқилиши назарда тутилган. Бу эса партия дастурий мақсад вазифаларининг ҳаётга изчил татбиқ этилаётганлигининг тасдиғи эканлиги эътироф этилди.

Шунингдек, тадбирда сўз олганлар Президентимизнинг “Биз барчамиз “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”  деган ягона мақсад атрофида бирлашиб, масъулият ва жавобгаликни чуқур ҳис этган ҳолда, фидокорона меҳнат қилиб, ўз орзу-мақсадларимизга, иншооллоҳ, эришамиз” – деган эзгу мақсадни ҳар биримиз асосий дастурамал қилиб олишга чорлади.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.   Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ушбу мавзудаги тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик

партияси Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+