Мурожаатнома моҳияти – депутат ва ёшлар эътиборида

10.02.2020 17:02:21

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев Пешкў ва Ромитан туман ёшлари билан учрашди. Бўлиб ўтган учрашувни партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов очиб берар экан, ўз нутқида дастлаб партия фаолияти, мақсад ва вазифалари хусусида тўхталиб ўтди. Шунингдек, партия томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини кўрсатиш мақсадида ташкил этиб келинаётган танловлар хусусида ҳам таъкидлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев сўзга чиқар экан, мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди. Айниқса, унда ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилганлиги, турли имтиёзларнинг берилиши, имкониятлар сонининг кўпайтирилиши юзасидан қайд этилган таклифлар депутат томонидан алоҳида тилга олинди. Шунингдек, қизлар учун алоҳида грантларнинг ташкил этилиши билан боғлиқ таклифнинг билдириб ўтилганлиги барчага бирдек катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда ёшлар ўзларининг таклифларини, фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Депутат ҳар бир ёш авлод вакилининг таклифини эшитар экан, шубҳасиз, уларга ўз муносабатини билдирди. Катта тассуротларга бой бўлган давра суҳбати барчага кўтаринки кайфият улашди.

Санжар МАЙДОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+