Мурожаатнома моҳиятига бағишланган тадбирлар давом этмоқда

19.01.2021 13:01:43

 

Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида партиянинг шаҳар-туман Кенгашлари раис ҳамда депутатлари томонидан давлатимиз раҳбарининг  халқимизга ва Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини  аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш,  турли соҳаларда амалга оширилиши кўзда тутилган ўзгаришларни етказиш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Фурқат тумани Ёшлар иттифоқи биносида партиянинг туман Кенгаши раиси Б.Солиев ва “Ёш адолатчилар” қаноти раиси О.Қурбонов томонидан умумтаълим мактабларининг Ёшлар иттифоқи етакчилари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида    мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати, Президентимиз томонидан билдирилган ишонч, яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳусусида сўз юритилди.

–Президентимиз таклифи билан 2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном берилди. Бу бежиз эмас, албатта.  Синовли кунларда  ёшларимиз кучи ва уларнинг шижоатига таянамиз. Улар келажагимиз таянчи ва суянчидирлар. Партиямиз фаолиятида ҳам  ёшларимиз билан ишлаш қамровини  янада кенгайтириш, уларни рағбатлантириш,  қизиқиш ва интилишларини  янада қўллаб-қувватлаш асосий вазифамизга айланади. Бу ўринда  сиз, етакчиларнинг ҳамкорлиги жуда зарурдир, – дейди Кенгаш раиси.  

Ёзёвон туманидаги 25-сонли умумтаълим мактабининг педагог ходимлари билан ўтказилган суҳбатда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати О.Усмонов Мурожаатномада билдирилган таклиф ва вазифаларга масъулият билан ёндошишга чақирди.

Риштон  туманининг 36-сонли умумтаълим мактабида  бўлиб ўтган тадбирда эса Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Х.Қурбонов педагогларга берилаётган имтиёзлар ҳусусида сўз юритди.

–    Мурожаатномада ўқитувчининг ижтимоий мавқеини ошириш, устамалар белгилаш,  янги мактаблар ташкил этиш орқали таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича таҳлил этиб берилди, – дейди депутат. – Педагоглар фидойилиги муносиб рағбатлантирилади. Ўз яшаш жойидан бошқа туманда ишласа, 50%, бошқа вилоятга бориб ишласа 100% устама ҳақ тўланади.

Шунингдек, Ўзбекистон "Адолат" СДП Қўқон шаҳар Кенгаши А.Аҳмаджонов, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ж.Усмонов томонидан  ўтказилган  тадбирда шаҳардаги 2-сонли руҳий касалликлар шифохонасида меҳнат қилиб келаётган тиббиёт вакиллари соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришларга оид тушунчаларини янада бойитдилар.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+