Мурожаатнома мустаҳкам ишонч пойдевори бўлмоқда

05.02.2020 14:02:38

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикасидаги “Адолат” СДП ташкилотлари томонидан ҳар бир туман (шаҳар)ларда навбатма-навбат тарзда 1 та маҳаллада аҳолини кенг жалб қилган ҳолда сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил қилиниб келинмоқда.

Шундай тадбирларнинг бири Шўманай тумани Кенгаши ташаббуси билан тумандаги «Маденият» МФЙ аҳолиси билан ўтди.

Маърузачилар яқин кунларда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган муҳим ҳужжатлар тўғрисида ва юртимиз ҳамда дунёда юз берган энг долзарб воқеалар тафсилотига қисқача тўхталдилар.

Айниқса, жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига йўллаган Мурожаатномаси кенг тарғиб қилинди.

Бу йилги мурожаатноманинг ўтган йиллардаги мурожаатномалардан асосий фарқи айтиб ўтилди. Ушбу мурожаатнома янги парламент ва янги ҳукуматга йўлланди ва мазмунан, нафақат 2020 йилни, балки келгуси 5 йилликни қамраб олганлиги таъкидланди.

Жумладан, олий таълимга қабул квоталарини доимий  равишда ошириб бориш, кириш имтиҳонларини соддалаштириш, давлат грантини икки бараварга кўпайтириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорлар учун бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, дориларнинг электрон реестрини яратиш, ўқитувчи ва шифокор мақомини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг ойлик иш ҳақларини ошириш, коррупцияга қарши курашиш, ички ишлар органларини халқона тизимга айлантириш каби таклиф ва ташаббусларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбирда мурожаатноманинг ҳар бир муҳим йўналиши халкимизнинг эртанги фаровон турмуши учун хизмат қилиши таъкидланди. Ҳақиқатдан  ҳам  ушбу  мурожаатномани халқимиз кутадиган бўлди. Сабаби ҳар йили Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг мурожаатида халқ манфаатига қаратилган янги фикр, янги ғоя, янги ташаббуслар келтирилади.

Президенимизнинг ҳар йили Парламентга йўлаётган мурожатномалари халқнинг эртанги фаровон турмушига бўлган мустаҳкам ишончнинг пойдеворларини қурмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+