Мурожаатнома – сиёсий ўқувнинг кун тартибида

31.01.2020 15:01:57

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида партиянинг Қоровулбозор туман ҳамда Когон шаҳар Кенгашлари томонидан ҳудудларда мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятига бағишланган сиёсий ўқувлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, партия Қоровулбозор туман Кенгаши раиси ва депутат Зулхумор Раҳматова туманнинг энг олий ҳудуди “Жарқоқ” МФЙда бўлиб ўтган ўқув аҳолининг, айниқса, аёлларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашди. Хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш масаласига эътибор қаратилганлиги таъкидланар экан, ижтимоий ҳимояга муҳтож опа-сингилларимизни хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида 5 та муҳим ташаббус доирасида қисқа ўқув курсларида ўқитишнинг ташкил этилиши билан боғлиқ таклифларнинг билдириб ўтилганлигини ҳам айтиб ўтишди. Албатта, аёллар учун Мурожаатномада қаратилган эътиборнинг барчаси ўқув давомида жарқоқликларга етказилди.

Когон шаҳридаги “Алишер Навоий” МФЙда бўлиб ўтган ўқувда ҳам Мурожаатномадан келиб чиққан ҳолда қизлар учун алоҳида грантларнинг ташкил этилиши билан боғлиқ маълумотларнинг депутат томонидан келтирилганлиги барчага бирдек янги қизиқиш ва ташаббусни оширди.

-Бу каби ўқувлар тез-тез ташкил этилса, ҳар бир қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан танишиб борамиз. Айниқса, сиёсий-ҳуқуқий билимимизни бойитилишида хизмат қилади, - дейди маҳалла фаолларидан Гулноз Ҳакимова.

Сиёсий ўқув давомида аёллар томонидан олиб борилаётган амалий ишлар, жумладан, тадбиркор фаолияти юзасидан ҳам суҳбатлашилди. Бу борада уларга таклифлар айтиб ўтилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати        

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+