Мурожаатнома ёшлар ўртасида тарғиб қилинди

25.02.2020 15:02:52

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят ва шаҳар, туман Кенгашлари томонидан Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини кенг халқ оммаси орасида тарғибот қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. Шу мақсадда бугун партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши томонидан Буюк Турон маҳалласидаги 24-умумтаълим мактаби тадбиргоҳида “Юксак билимли авлодни тарбиялаш мамлакатни барқарор тараққий эттиришнинг энг муҳим шарти” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Унда маҳалла аъзолари, тиббиёт, таълим соҳаси ва Ёшлар Иттифоқи вакиллари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

- Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада алоҳида қайд этиб ўтганларидек, юртимизда ёшларнинг юксак билимли ва интеллуктуал салоҳиятли, маънавий баркамол шахслар бўлиб улғайишлари учун барча шароит муҳайё этилган, - деди халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Ҳаққул Эшимов, – Биз партия фаоллари, депутатлар Президентимиз ўртага қўйган вазифалардан келиб чиқиб, шу кеча-кундузда ёшлар бандлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратаяпмиз. Шу асосда сайловчилар билан учрашиб, “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқаяпмиз.

Шунингдек, Ҳаққул Эшимов Мурожаатномада олий таълим муассасаларида етук мутахассислар тайёрлашнинг долзарб масалалари, хорижий давлатлар тажрибаси ва истиқболли вазифалар, умумий ўрта таълим сифатини янада юксалтириш соҳасидаги муаммо ва ечимлар ҳақида ҳам аниқ таклифлар ва ташаббуслар илгари сурилганини айтиб ўтди.

Тадбирда партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши раиси Адҳам Сайниязов, ҳуқуқшунос Дилрабо Чориева, 24-умумтаълим мактаби директори Гўзал Қўйлиева ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб, Президентимиз раҳнамолигида ёшларга кўрсатилаётган чексиз ғамхўрликлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Тадбирда ишсиз уйда ўтирган беш нафар хотин-қизларга мутахассислар томонидан тадбиркорлик, касаначилик   билан шуғулланишлари учун ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатилгани боис, улар  ўз фаолиятини бошлади.

Шу куни тадбир ниҳоясида 10 нафар фуқаро Ўзбекистон “Адолат” СДП сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик билети топширилди ва маҳаллада янги БПТ ташкил топди.

Партиянинг Қарши шаҳар  Кенгаши раиси Адҳам Сайниязов ўзи таълим олган 24-умумтаълим мактабига китоблар жамланмасини совға қилди.

Биз тадбир иштирокчилари билан мулоқотда бўлдик.

  • Мактаб, маҳалла, оилалар ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган, - деди мактабдаги Ёшлар Иттифоқи етакчиси Адолат Зулфиқорова.
  • Фан ойликлари ҳам мунтазам ўтказиб келинади. Мана тарих фани ойлиги доирасида уюштирилган бугунги тадбирдан ҳам ёшларимиз анчагина билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

 

Амина Раимова,

Партия фаоли,

Қарши шаҳридаги 24-умумтаълим

мактабининг тарих-ҳуқуқ фани ўқитувчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+