Мурожаатнома ёшларга ўзгача руҳ бағишлади

25.01.2021 20:01:09

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб барча соҳалар қатори Ўзбекистон «Адолат» СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши вакиллари ҳам ўз олдига аниқ ва мақсадли вазифаларни қўйди.  Ҳозирда партия вилоят Кенгаши томонидан жойларда Мурожаатномадан келиб чиқадиган устувор вазифаларни ҳамда партиянинг мақсадини фуқароларга етказиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Термиз давлат университетида Ўзбекистон "Адолат" СДП Сурхондарё вилоят "Ёш адолатчилар қаноти" Кенгаши ҳамда вилоят "Аёллар қаноти" Кенгашлари раислари, Адлия бошқармаси ходимлари, профессор ўқитувчилар ҳамкорликда талаба ёшлар, хотин-қизлар ва ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Мурожаатноманинг ҳар бир банди мазмун-моҳияти, айниқса барча соҳаларда қилинган ишлар  ва унда белгилаб берилган устувор вазифалар иштирокчиларга атрофлича тушунтирилди.

Маълумки, 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди. Мамлакатимиз  келажаги бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий жараёндаги фаоллигини янада оширишда Ёшлар парламентининг ташкил қилиниши, қолаверса мамлакатимизда Президентимизнинг фаол ёшлар иштирокида "Ёшлар форуми"нинг ўтказилиши бу эртанги кун эгалари бўлган ёшларга яна бир  юксак ишонч ва эътибордир.

Албатта, бу бўйича бажарилиши зарур бўлган ишларни партиямиз ҳам ўз олдига белгилаб олди. Хусусан, аёллар ва ёшлар учун муносиб шарт-шароитлар, иш ўринлари билан таъминланишида кўмаклашиш, ёшларни барча соҳада фаоллигини ошириш, оилавий иқтисодиётларини мустаҳкамлашларига кўмаклашиш барча соҳалар қаторида партиянинг ҳам биринчи галдаги вазифалари сирасига киради.

Сўз олганлар ана шулар хусусида фикр юритиб, ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи доимий эътибор марказида бўлишини таъкидлашди.

Шунингдек, иштирокчиларга Мурожаатномадан ўрин олган ташаббуслар ҳақида маълумот берилар экан, тиббиёт соҳасига алоҳида урғу берилди.

Тадбирда иштирок этганлар пандемия сабоқларидан келиб чиққан ҳолда, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш кўлами янада кенгайтирилаётганини, жумладан, поликлиника ва касалхоналарни электрон иш юритишга ўтказиш чоралари кўрилаётганини айтиб ўтди. Шунингдек, республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицина йўлга қўйилиб, ташхислаш ва даволаш учун жойлардаги имкониятлар янада кенгайтирилиши хусусида тушунтириб ўтишди.

Шунингдек, тадбирда Мурожаатномада барча соҳалар сингари партия электорати бўлган таълим тизими соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тизимда келгуси йилдан бошлаб олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сонини камида 25 фоизга ошириш, квоталарни яна ҳам кенгайтириш, Олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтагача етказилиши таклифи айнан партиянинг сайловолди дастури билан ҳамоҳанглиги муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Бунёд Ибодуллаев, Термиз давлат университети 1-курс талабаси:

  • Мурожаатномада белгиланган, аъло баҳога ўқиётган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилиши, хусусий олийгоҳларга мутахассислар тайёрлаш учун давлат буюртмаси берилиши давлат раҳбарининг илм-фан ва таълим ривожига қаратилган юксак эътиборининг амалий ифодасидир. Биз Мурожаатномани кўтаринки руҳ билан тинглаб, кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшилди. Чунки, мурожаатноманинг ҳар бир сатрида биз ёшлар учун жуда катта имкониятлар, юксак марралар сари одимлашимиз учун улуғвор мақсадлар мужассам. Бундан келиб чиқиб, биз ёшлар ватанимизнинг гуллаб яшнашига ҳисса қўшадиган муносиб кадрлар бўлиб етишишда бор куч ва билимимиз билан “лаббай” дея жавоб берамиз.

     Тадбир доирасида университет ёшларидан бир гуруҳи партия сафига қабул қилиниб, уларга партияга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

            Савол-жавобларга ва қизғин фикр-мулоҳазаларга бой бўлган йиғилиш кўтаринки рухда ўтди.

Фахриддин ОРИФХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+