Мурожаатномада кўтарилган муҳим масалалар муҳокама қилинди

07.01.2021 14:01:22

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада ортда қолган 2020 йилга назар ташланиб, 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Юртбошимиз нутқидаги ҳар бир ташаббус мамлакатимиз ривожи, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши билан долзарб аҳамият касб этади. Зеро, айни дамларда нафақат юртимиз, балки бутун дунё ҳамжамиятининг янгиланишларга бўлган эҳтиёжи юксалиб бормоқда. Замон билан ҳамнафас ҳолда глобал муаммоларга ечим излаш барчанинг олдидаги кечиктириб бўлмас вазифага айланган. Бу борада доно, оқилона сиёсатгина эзгуликка хизмат қилади, босиб ўтилажак катта йўлни равонлаштиради.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Сиёсий Кенгаш аъзолари, парламентнинг қуйи палатасига сайланган депутатлар, партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлис палаталарига йўлланган Мурожаатнома таҳлил этилди. Мурожаатномада акс этган масалалардан келиб чиқиб партия олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.

Юртбошимиз нутқидаги ҳар бир ташаббус мамлакатимиз ривожи, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши билан долзарб аҳамият касб этади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Парламентга мурожаатномасидан келиб чиқадиган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси олдида турган устувор вазифалар тўғрисида тўхталди.

Тадбир иштирокчилари мурожаатномада таълим соҳасидаги ислоҳотларга оид муҳим таклиф ва ташаббуслар мавжудилигига алоҳида эътибор қаратдилар. 2021 йилда мамлакатимизда мактабгача таълим тизимига ёшларни қамраб олиш 65 фоизга етказилиши бу борадаги ислоҳотларни янада кучайтириши шубҳасиз. Бинобарин, таълимга эътибор ўз вақтида олиб борилсагина кутилган ҳосилни олиш имконияти туғилади.

Бир сўз билан айтганда, Мурожаатнома мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, маънавий-маърифий юксалишнинг аниқ йўлларини белгилашда дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Мурожаатномада ижро ҳокимияти, вазирлик-идоралар, ҳокимликларнинг аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш борасидаги масъулиятини кучайтириш, бу борада давлат бошқарувини такомиллаштириш, парламент, депутатлик назоратини ривожлантириш бўйича ҳам муҳим вазифалар белгиланди.

Албатта, халқнинг кўнглидаги истакларга давлат раҳбари томонидан эътибор қаратилаётгани халқимизни руҳлантирди. Энг муҳими, фаровон ҳаётга эришиш йўлида муҳим ислоҳотларнинг белгилаб олиниши аниқ манзиллар сари равон одимлашимизни кафолатлайди.

Том маънода янгиланиб бораётган Ўзбекистон янги марралар сари қадам ташламоқда. Бу қадамларнинг қутлуғ бўлиши ҳар биримизнинг шу юрт тақдирига дахлдорлигимизни чуқур ҳис қилишимизга кўп томонлама боғлиқ.

Муҳтарам Президентимиз айтганларидек, “Адолат – давлатчиликнинг мустаҳкам пойдевори”. Демак, жамиятнинг ҳар бир вакили адолатга таяниб, доимо изланувчан ва ташаббускор бўлиши даркор.

 Тадбирда Мурожаатномадаги асосий бандлар муҳокама этилиб, партия томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Уни амалга оширишда партия ва фракция ҳамкорлигида бажариладиган вазифалар белгилаб олинди.

 

 “Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+