Мурожаатномадаги ёшларга доир вазифалар муҳокама этилди

23.01.2021 22:01:17

Тошкент давлат техника университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган ёшлар сиёсатига доир вазифаларни муҳокама қилишга бағишланган тадбир ўтказилди. Унда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, педагоглар ва талабалар иштирок этишди.

- Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида юртимиз ёшларининг олий таълимда ўқиш истакларини қамраб олиш мақсадида қабул квоталари ҳамда давлат гранти асосидаги қабулларни кенгайтириш, олий таълимда таълим олувчи ёшларни бевосида ишлаб чиқариш амлиётига боғлаш ҳамда жамиятнинг эҳтиёжманд қатламлари учун ажратилган квоталарни умумий квоталар сонидан ажратиш таклифлари илгари сурилган – деди партия Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов - 2021 йилда юртимиз ёшларининг ҳар томонлама етук кадр бўлиб таълим тарбия олишлари учун барча шарт шароитлар яратиб берилади. Бу борадаги ишларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши эса парламент аъзоларининг доимий эътиборида бўлади. Бинобарин ,таълим орқали жамиятда келажакдаги вазифаларни бажаришга қодир бўлган янги авлод шакллантирилади.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг таълим соҳасини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотларнинг ижроси бўйича парламент назоратини амалга ошириш юзасидан тузилган Парламент комиссиясининг Тошкент шаҳрида олиб борган ўрганишлари таҳлил этилди.

Муҳокамаларда талаба ёшлар фаол иштирок этиб, ёшлар сиёсатига доир ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

        

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+