Мустақиллик - эркин ва фаровон ҳаётимиз асоси

05.09.2019 12:09:49

Ўзбекистоннинг “мустақил”деган шарафли номга эга бўлганига 28 йил тўлди. 28 йил – шунчаки осонгина тилга олиниши мумкин, аммо қилинган ишлар, амалга оширилган иқтисодий-ижтимоий ўзгаришлар, кузатилаётган янгиланишлар, бунёдкорлик ишлари эса ўзбек халқидан матонат, сабр ва кучли меҳнатни талаб қилди. Шубҳасиз, бу кучли меҳнат ва интилиш янги Ўзбекистонни кашф этди. Эркин ҳамда фаровон ҳаётимизнинг асоси бўлди.

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг йигирма саккиз йиллигига бағишланган байрам тантанасида халқимизни байрам тадбири билан табриклар экан, сўзлаган нутқида Ўзбекистоннинг бугунги куни, ўзгарган қиёфаси, эришган ютуқлари, қилинган бунёдкорлик ишлари тўғрисида тўхталиб ўтди. Хусусан, янги босқичга қўйилган қадамнинг нақадар дадиллиги ҳамда жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўринга эга бўлиб келаётганлиги бунинг яққол исботи эканлиги алоҳида таъкидланди.

Дарҳақиқат, бугун Ўзбекистон ҳар бир соҳада ўзгариш қилмоқда. Таълим тизимида янгиланишлар кузатилаётган бўлса, тиббиётда янги ғоялар кашф этилмоқда, тадбиркорлик фаолиятида эса имкониятлар яратилмоқда. Шубҳасиз, буларнинг барчаси халқимиз манфаатларини ўйлаган ҳолда уларнинг ишончини оқлаш, рози қилиш, оғирини енгил қилишдан иборатдир.

Мамлакатимиз раҳбари ўз нутқида айнан ривожланаётган ва тараққийлашиб бораётган соҳаларнинг моҳияти ҳамда натижалари борасида тўхталиб ўтди. 28 йил давомида ҳар бир эришилган ютуқ замирида халқимизнинг матонати, сабри, жасорати, меҳнати ётганлиги, бу шунчаки эмас, балки қилинган улкан орзу-умидлар асосида бунёд этилганлиги тилга олинар экан, шубҳасиз, барчамизнинг ғайратимизга ғайрат қўшган ҳолда фахр-ифтихор туйғусини ҳис эта олишимизда асос бўлди. Нутқда Президентимиз “Биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз” дея таъкидлайди. Бу эса ҳар биримизнинг виждонан ишлашимизда, маънавий етук авлодларни тарбиялашимизда турки беради, деб ўйлайман.    

Шунинг учун ҳам, нутқда таъкидланганидек, мустақиллик ва истиқлол йўлидан ҳеч қачон қайтмай, ўз мақсадларимизга, албатта, етамиз, келажаги буюк Ўзбекистонни барчамиз биргаликда бунёд этамиз.

Мақсуд Ҳамидов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши раиси       

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+