Мустақиллик ва эзгулик, эзгу ниятлар рамзи

30.06.2020 17:06:51

Мустақиллик – Биз учун энг улуғ ва энг азиз саналган бебаҳо буюк неъмат.

Унинг қадр-қимматини теран идрок этиш ва асраб-авайлаш, янада мустаҳкамлаш учун чин юракдан хизмат қилиш, озод ва обод юртнинг ҳар бир фуқаросининг муқаддас бурчи, инсонийлик вазифасидир.

Мустақил юрт фуқароси сифатида, истиқлол йиллари солномасига назар солар эканман, ҳар қадамда истиқлол мевалари саналган улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларининг гувоҳи бўлиб, қалбим чаксиз фахр ва илҳомга тўлади.

Албатта, халқимизнинг фидокорона меҳнатлари билан мамлакатимизда Шарқ архитектураси анъаналари негизида барпо этилаётган ҳар бир бино ва истироҳат боғлари, миллатимизнинг бой тарихи, қадриятлари ва қалб маҳоратининг ёрқин намойиши сифатида -мустақиллик берган катта имкониятлар самараси эканлигидан далолат бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси давлат герби – бугун меҳри дарё, қалби уммон, меҳнаткаш ва меҳмондўст, тинчликсевар халқимизнинг эзгулик ва тараққиёт йўлидаги интилиш ва изланишларини ўзида мужассам этган, ҳар бир инсон қалбига яхшилик ва муҳаббат туйғуларини ҳадя этаётган муқаддас рамз.    

Гербда ўз аксини топган  рамз ва тимсоллар халкимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт - саодат, фарованлик йулидаги орзу - умидларини ифодалайди. Гербнинг пастки кисмидаги Республика давлат байроғини ифодалавчи уч рангдаги чамбар бандига жонажон Ватанимиз номи "Ўзбекистон" сўзи битилган.

Мамлакат рамзи, мустақиллиқ белгиси гербимиз бугун ҳар биримиз учун, халқимизнинг порлоқ келажак йулидаги энг эзгу орзу-интилишларини ўзида ёрқин ифода этган, ёшларимиз қалбига истиқлолни асраб-авайлаш, унинг қадр-қимматига етиш туйғуларини сингдиришга, бу ёруғ оламда она ягона, она Ватан ягона эканлигини чуқур англаб етишига хизмат қилаётган эзгу орзу-ниятларимиз рамзига айланмоқда. 

Мустақиллик чин маънодаги эркинлик ва тинчлик, озод ва обод ватанда фаровон ҳаёт кечириш бахту-саодати, эзгулик эса қалбимизда жўш уриб турган пок ниятларимиз, ҳар қадамда, ҳар бир амалга оширмоқши ишларимизда фарзандим деб қўллаб турган халқимизга, Ватанимизга бўлган меҳр-муҳаббатимиз ва садоқатимиздир.

Ҳақиқатдан ҳам биз бугун пок орзу-ниятлар билан юксак келажак сари қадам қуйиб, эртанги кунга куч-ғайрат олаётган, Ватанимизнинг ёруғ келажаги йўлида қалбимиздаги янгидан-янги эзгу ғояларга қанот бўлаётган –гербимиз доим қалбимиз тўрида, ватанимиз халқимиз учун сидқидилдан қилаётган хизматларимиз ҳурмати кўксимизда ярақлаб туради. Мустақиллик ва эзгулик тимсоли гербимиз доимо халқимизнинг улуғ ниятларининг ижобот бўлишига хизмат қилишини тилаб қоламан.

  

 Рауаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари,

«Маърифат» тарғиботчилар жамияти,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+