Наманганда “Ёш адолатчилар” қаноти фаолияти таҳлил қилинди

21.10.2020 17:10:18

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча минтақаларида Ўзбекистон “Адолат” СДП таркибидаги “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари ўзларининг беш йиллик фаолиятларини сарҳисоб қилиб, келгуси давр учун долзарб вазифаларни белгилаб олмоқдалар. Худди шундай тадбир – “Ёш адолатчилар” қанотининг ҳисобот-сайлов конференцияси Наманган вилоятида ҳам бўлиб ўтди. Унда ёшлар қатори партия фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг депутатлари, “Ёшлар парламенти” аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Конференцияда маъруза қилган Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши раиси А.Мансуров “Ёш адолатчилар” қанотининг ўтган беш йилда амалга оширган ишлари, қўлга киритилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларга батафсил тўхталди. Партиянинг сайловолди дастуридаги бош вазифаларидан бири сифатида белгиланган жамиятнинг барча бўғинларида замонавий, инновацион ғоя ва ишланмаларга асосланган, айни пайтда ўта самарадор шакл-услубларини қўллаб-қувватлаш, келажагимиз эгаларини етук, комил шахслар қилиб тарбиялашга йўналтирилган юксак даражадаги маънавий муҳитни қарор топтиришдан иборат.

Ҳисобот-сайлов конференциясида “Ёш адолатчилар” қанотининг янги таркиби ва “Ёш адолатчилар” қанотининг республика ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар сайланди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган

вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+