Нарх асоссиз ошмаслиги керак

25.10.2020 17:10:51

Пандемия барча соҳаларни жиддий синовдан ўтказмоқда. Юзага келган вазият ислоҳотлар ўтказиладиган йўналишларни очиқ-ойдин намоён этмоқда. Айниқса, бугун озиқ-овқат хавфсилиги масаласи  долзарб аҳамият касб этмоқда. Айни шу масалада Президентимиз томонидан бир нечта йиғилишлар ўтказилди ва асосий йўналишлар барқарорлигини сақлаш масалалари кўриб чиқилди.

Пандемия сабабли бугун кундалик эҳтиёждаги истеъмол  маҳсулотларининг нарх-навосида кўтарилиш сезиляпти.

Айнан шу масалада Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида “Озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросини ўрганиш, назорат қилиш мақсадида Халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, мутасадди ташкилотлар ходимлари ҳамда ОАВ вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан Термиз шаҳридаги Марказий бозор фаолияти ўрганилди.       

Ўрганишлар давомида истеъмол маҳсулотларининг белгиланган нархларда  сотилишига алоҳида эътибор қаратилди. Айни пайтда бозорда нархлар, айниқса,  шакар, ун, гўшт, ёғ, гуруч маҳсулотлари  савдоси бўйича юзага келган кескинликлар барҳам бериш, истеъмол бозоридаги маҳсулотлар нархлари устидан доимий равишда назорат тадбирлари амалга оширилиши, қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этиб борилиши қатъий назоратга олинди.

Наргиза Нормирова, Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати:

-Ишчи гуруҳи томонидан шаҳар Марказий бозорида йўл қўйилаётган хато ва камчиликларнинг олдини олиш мақсадида  бозорни истеъмол маҳсулотлари билан кафолатли ва узлуксиз таъминлаш ҳисобига уларнинг нархларини барқарорлаштириш бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишлар давомида улгуржи ҳамда чакана савдо корхоналари  томонидан юқори нархда сотилишига йўл қўйилмаслиги бўйича жамоатчилик тартибида мониторинг ҳамда кунлик доимий назорат ўрнатилиши белгиланди. Зарурий истеъмол маҳсулотларининг баҳоси ошириб сотилишининг олдини олиш мақсадида бозорда фаолият юритаётган  тадбиркорлик субъектларига маҳсулот нархининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик мажбурияти ҳамда уни белгиланган нархда сотиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳи томонидан вилоят ички истеъмол бозоридаги маҳсулотлар нархларини ўрганиш мақсадида ҳар 10 кунда асосий истеъмол товарлари, озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархлари, заҳирадаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархлари ва сотилиши бўйича тегишли маълумотлар олиниб, мутасадди  ташкилотларга тақдим этиб борилиши белгилаб олинди.

 

Шоҳида ХОЛЛИЕВА,

Халқ депутатлари

Сурхондарё вилоят

Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+