Наримон Умаровни табриклаймиз!

01.08.2020 13:08:21

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров 1952 йил 1 августда Тошкент шаҳрида туғилган.

У 1974 йил Тошкент политехника институтини (ҳозирги Тошкент давлат техника университети) тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида қатор давлат идоралари ва жамоат ташкилотларида масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, Аналитик назоратга ихтисослашган давлат инспекцияси бошлиғи, Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси, “Экосан” экология ва саломатлик Халқаро хайрия жамғармасининг бошқаруви раиси лавозимларида хизмат қилди.

Наримон Умаров 2013 йил Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, 2014 йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 2015 йилда Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари этиб сайланган.

Наримон Умаров 2012 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

Наримон Маджитовични бугунги таваллуд айёми билан “Адолат” СДПнинг кўп минг сонли аъзолари номидан табриклаймиз ва сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, ватанимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнатларида улкан зафарлар тилаймиз!

 

“Адолат” СДП Сиёсий кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+