Навоийда бир гуруҳ шифокорлар тақдирланди

24.09.2020 16:09:04

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамкорликда Навоий шаҳридаги Ёшлик спорт мажмуасидаги Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли COVID 19 пандемиясига қарши кураш “Саралаш маркази”да  партиянинг “Жонажон шифокорлар сизга таъзимдамиз!” лойиҳаси доирасида коронавирус пандемиясига қарши кураётган бир гуруҳ шифокорлар тақдирлаш юзасидан тадбир ўтказилди.

Тадбирда партиянинг халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Таъкидлаш керакки, ушбу масканда бугунги кунда жами 29 нафар шифокорлар ўзларини аямасдан туну кун заҳмат чекиб, пандемияга чалинган беморларни даволаш билан банд.    

Тадбирда сўзга чиққан партиянинг Навоий вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳайитов партиянинг асосий электорати сифатида тиббиёт соҳаси ходимлари  доимий эътиборда эканлигини таъкидлади. Айниқса, пандемия даврида шифокорларнинг қадрини барча бирдек янада теранроқ ҳис қилганлигини кўриб мана шундай хайрли ишларни қилишга ундаганлигини билдирди.

Барчамизга маълумки, пандемия бошлангандан  буён энг юқори босимни соҳанинг айнан юқумли касалликлар бўйича мутахассислари бошдан кечирмоқда. Шу боис тадбирнинг иккинчи қисми Навоий вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонасида давом эттирилди.

-Коронавирус пандемиясига чалинган инсон оғир депрессияни бошидан кечиради, шифокорлардан беморларни нафақат даволаш, уларга хушмуомалада бўлиш ҳам талаб этилади.  Шу билан бирга ўзларини ҳам ушбу касалликдан ҳимоя қилишлари лозим бўлади. Табиийки, бундай оғир шароитда меҳнат қилиш, шифо маскани ходимларини ҳам руҳан ҳам жисмонан толиқтиради. Ана шундай оғир вазиятдаги биз каби соҳа вакилларини меҳнатини қадрлаб, кўрсатилаётган эътибордан бошимиз кўкка етди – дейди бош шифокор Ўткир Мусаев.

Партиянинг сайловолди дастуридан ўрин олган мақсад ва вазифалар нечоғли ҳаётий муаммолар асосида  ишлаб чиқилганлигини бугун даврнинг ўзи кўрсатиб турибди. Шундай экан бундай хайрли амалларни бажаришни депутатларимиз ва партиямиз фаоллари билан мунтазам эттирилади.

Тадбир сўнгида умумий ҳисобда 50 дан ортиқ шифохона ходимларининг барчасига миннатдорчилик рамзи сифатида ташаккурномалар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий

вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+