Навоийда сайловларга тайёргарлик қизғин

24.09.2019 12:09:12

Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бу каби юксак вазифаларни амалга оширишга Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан муносиб ҳозирлик кўрилмоқда.

Шу мақсадда “Сайловда ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида семинар-тренингларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган. Бундай семинарлар республика, вилоят, туман ва шаҳар кесимларида тизимли асосда ташкил этилаётир.

Семинар-тренингларда фаол иштирок этган туман ва шаҳар Кенгашлари раислари махсус сертификат билан тақдирланган эди. Мазкур ўқувларда ўзлари учун тегишли билимларни ўзлаштирган  партиямизнинг туман ва шаҳар раислари семинар-тренингларни ҳар бир туманда ташкил этишга астойдил бел боғлаган.

Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Қизилтепа тумани Кенгаши томонидан туман ҳокимлигида ўтказилди. Семинар-тренингда Қизилтепа туманидаги бошланғич партия ташкилоти раислари, партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирда туман Кенгаши раиси М.Эшмуродова, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Ансаров, туман адлия бўлими бошлиғи А.Асадовлар иштирок этишди. Семинар тренингда маърузачилар томонидан “Демократик жамиятда сайловлар”, “Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги”, “Сиёсий дебат ва баҳс-мунозараларда ўзини тутиш қоидалари”, "Кузатувчи ва ваколатли вакил сайлов жараёнининг муҳим иштирокчиси" мавзуларида маърузалар қилишди. Шунингдек, сайлов қонунчилигига ва киритилган ўзгартишлар хусусида сўз юритилди. Партия томонидан кўрсатиладиган кузатувчилар ва ваколатли вакилларнинг ваколатлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Ўз навбатида иштирокчилар Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг Сайловолди дастури лойиҳаси билан таништирилди.

Хусусан,  сайлов жараёнларида партиямизнинг ҳар томонлама фаол иштирок этишидан ташқари замонавий пиар технологияларни тўғри қўллаш, сайловларда қонун устуворлигини таъминлаш ҳар биримизнинг асосий мақсадимиз ҳисобланади. Бунинг учун эса партия ходимлари ва аъзолари ҳамда депутатликка номзодлар сайлов қонунчилиги ва унда қўлланиладаган замонавий технологияларни чуқур ўзлаштириши лозим.

Хулоса қилиб айтганда, партиямиз томонидан сайлов жараёнларида кўрилаётган бу каби чора-тадбирлар бўлажак сайловларда юқори марраларни эгаллашда дастуруламал вазифасини ўташи шубҳасиздир.

 

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+