Навоийлик 5 минг нафар ёшлар – бир ғоя атрофида

27.10.2020 14:10:30

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” Кенгашининг 2015-2020 йиллардаги фаолияти натижаларига бағишланган IV- ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси ходимлари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вакиллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Кенгаш йиғилиши кун тартибида Ёшлар қанотининг беш йиллик фаолияти ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича узоқ муддатли амалий дастур кўриб чиқилди.

Конференцияда қайд этилишича, Навоий вилоятида 42000 дан ортиқ партия аъзоси бўлиб, шундан 12550 дан ортиғи, қарийб 30 фоизини Ёшлар қаноти вакиллари ташкил этади.

Ҳисобот даврида партиянинг дастурий мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашлари томонидан 400 дан ортиқ турли тадбирлар ўтказилиб, унда қарийб 5 минг нафар ёшлар қамраб олинган. Натижада улар орасидан энг истеъдодлилари сараланиб, депутатликка номзоди кўрсатилиб, сайланганлари ҳам бор. Шулардан бири Навоий шаҳар ҳокимлигининг “Навоий зиёси” газетаси бош муҳаррири, халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Санжар Қурбоновдир.

У жорий чақириқдаги сайловларда депутат сифатида сайланган бўлишига қарамасдан қисқа вақтда ўзининг ташаббускорлиги ва тиришқоқлиги билан ўз ҳудудидаги сайловчилар томонидан кўтарилган йиллар давомида ҳал этилмасдан келаётган ўнлаб долзарб масалалар ўз ечимини топмоқда.

Жумладан, “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти ишчиси Г.Саноқулованинг соғлиги ёмонлашгани сабабли енгил ишга ўтказиш бўйича қилган мурожаатида ҳам ўз аксини топди. Натижа чўзилавергач, депутат корхонага бориб у ердаги муҳит билан танишди, томонларни юзлаштириб мурожаатчи ва иш берувчи манфаатлари ўрганилди. Ва ниҳоят, масала судга олиб чиқилди. Жорий йилнинг 25 октябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судида кўрилган мажлисида суд раиси Г.Саноқулова фойдасига ҳукм чиқариб, олдинги ишига нисбатан енгилроқ қайта ишга тикланди. 

Конференция якунида кун тартибидаги масала юзасидан “Ёш адолатчилар” Кенгаши раиси Ж.Мусаевнинг ҳисоботи қониқарли деб баҳоланди. Шунингдек, Кенгашнинг навбатдаги муддатга раиси сайлови ўтказилиб, унда Кенгашнинг амалдаги раиси Жамшид Мусаевнинг номзоди бир овоздан маъқулланди.

 

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+