Навоийлик “адолат”чилар сарҳисоби

26.10.2019 17:10:32

Барчамизга яхши маълумки, бугунги кунда ҳар бир ташкилот, корхона ва муассасанинг бирдан бир мақсади ўз фаолиятидан халқни рози қилишдан иборат бўлмоғи лозим.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгашининг томонидан Навоий давлат педагогика институтида ўтган VII ҳисобот-сайлов конференцияси ана шу руҳда бўлиб ўтди. Унда партия ходимлари, депутатлар, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Конференцияда Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят партия ташкилотининг ҳисобот даврида партиянинг “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони, адолат ҳар бир инсон учун” деб номланган сайловолди дастури ижросини таъминлашдаги фаолияти, халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги партия гуруҳининг 2015-2019 йилларда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи, партиянинг янги таҳриридаги Устави ва Дастури лойиҳаларига таклифлар, юқори партия ташкилоти ҳисобот-сайлов конференциясига делегатларни сайлаш, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят ташкилотидан халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашига номзодларни кўрсатиш ваколатини Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши Пленумига бериш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Шу билан бирга Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят партия ташкилоти назорат-тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳайитов конференцияда партия туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан олиб борилган беш йиллик фаолияти ва депутатларнинг ўз ҳудудида вужудга келган муаммоларга етарли даражада эътибор берилмаганлиги жиддий танқидий таҳлил қилинди. Жумладан, партиянинг Кармана, Хатирчи туманлари ва Навоий шаҳар Кенгашида бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги, фаолиятга масъулият билан ёндашилмаганлиги, кадрларнинг масъулиятсизлиги сабаб бўлганлигини кескин танқид қилди. Натижада фаолиятида мунтазам камчиликларга йўл қўйиб келган партиянинг ҳар иккала туман ва шаҳар Кенгашлари раислари вазифасидан озод этишга мажбур бўлинганлигинини таъкидланди.

Шунингдек, депутатлар билан ишлаш самарали йўлга қўйилмаганлиги, аҳоли мурожаатларида кўтарилган масалаларни бартараф этишда юқори натижаларга эришилмаганлиги, бу борада кўп ҳолларда депутатлик сўровларига таяниб қолинганлиги, партия ходимларинининг ташаббускорлиги етишмаслиги  танқид қилинди.

Бундан ташқари барча турдаги оммавий ахборот воситаларида партия ходимлари ва депутатларнинг ўтган даврдаги чиқишлари сонининг камлиги, бу борада уларнинг билим кўникма ва ўз вазифасига нисбатан профессионаллик  замонавий ва креатив фикрлаш етарли даражада шаклланмаганлиги бўйича эътирозлар билдирилди. 

 Шунга қарамасдан, ўтган беш йиллик фаолият даврида партиянинг Конимех, Учқудуқ, Қизилтепа туманлари ва Зарафшон шаҳар Кенгашларида эътирофга лойиқ ижобий ўзгаришлар мавжуд. Хусусан, жойлардаги муаммоларни бартараф этишда партия ходимлари ва депутатлар ўзаро ҳамжиҳатликда самарали натижаларга эришган. Айниқса, аҳолининг ва бошқа соҳавий тизимли муаммоларни  ҳал этишда партия депутатлик корпуси томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссиялари ва сессияларига тегишли масалалар киритиш сўнги уч йилда кескин сръатда ўсганлиги эътироф этилди.

Бундай натижаларни қайд этган депутатлар маҳаллий партия ташкилотлари тавсияси асосида жорий сайловларда ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят, туман ва шаҳар Кегашлари депутатлигига номзод сифатида кўрсатилаётганлигига урғу берилди. 

Умуман олганда конференция ишида партиянинг янги таҳрирдаги устави ва сайловолди дастури лойиҳасидан ўрин олган фикр ва ғоялар, таклиф ҳамда мулоҳазалар бир овоздан қўллаб-қувватланди. Тадбирда музокара чиққан делегатлар партия дастурининг йўналишларига ўз фикрларини билдириб ўтишди, унинг аҳоли манфаатлари йўлида хизмат қилиши, тегишли соҳалардаги пишиб етилган муаммоларнинг бартараф этишда ўта муҳимлигини билдиришди.

Конференция якунида юқори партия ташкилоти ҳисобот-сайлов конференциясида иштирок этувчи делегатлар сайланди ҳамда кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.  

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+