Навоийни ёд этиб...

06.02.2020 19:02:34

 

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жаҳон аҳлини қалами билан лол этган улуғ аллома, Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Ўзбекистон  “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши ташаббуси билан партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши, 73-умумтаълим мактаби ҳамкорлигида  9 февраль – беназир шоир таваллуд айёми муносабати билан  тантанали тадбир кечаси бўлиб ўтди.

73-умутаълим мактаби ўша куни адабиёт мухлислари, депутатлар адабиёт фидойилари, шеърият мухлислари, ўқитувчилар, ўқувчи-ёшлар, ота-оналар, кенг жамоатчилик билан гавжум бўлди.

Тадбирни кириш сўзи билан халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Озода Назарова очиб берар экан, улуғ мутафаккирнинг ёш авлод учун ибратли асарлари, ҳаёт йўли ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтди.  

Тадбирда таъкидланганидек, Алишер Навоий асарларини ўрганиш, унинг бебаҳо меросидан ёш авлодни баҳраманд этиш уларни юксак маънавиятли, теран тафаккурли, юксак ижодий-интеллектуал салоҳият соҳиби этиб камолга етказишдек эзгу ишларга хизмат қилади. 

Шунингдек, тадбирда Алишер Навоий ҳаёт йўлини очиб берувчи саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлар иштрокчиларга ўзгача таассурот бағишлади.

Тадбирда фаол иштирок этган мактаб ўқувчиларига партия томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Зилола ДЎСАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+