Ночор аҳволда қолган оила депутатдан кўмак сўради

31.03.2020 18:03:29

Карантин муносабати билан айрим оилаларнинг иқтисодий ҳолати инқирозга юз тутгани рост. Ойлик маош олмасдан бозорларда, кўча-кўйда вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган инсонлар кўплаб топилади. Яқинда шундай оилалардан бири, “Кўкча” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро ўз оила аъзоларининг қийналиб қолганлигини, отаси оғир касал, онаси масжидда фаррош бўлиб ишлагани, айни пайтда ишсиз қолиб, ейишга ҳеч вақоси қолмай картошка қайнатиб ейишаётганини куйиниб гапирди. Иложсизликдан депутатга мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Халқ депутатлари Шайхонтохур туман Кенгаши депутати Дилдора Исломова бу оиланинг ҳолатини тўғри тушунди. Оила аҳлининг эътироф этишича, маҳалладан кўмак сўрашганида ёрдам беришмаган. Депутат Д.Исломова ушбу оилага бир неча турдаги зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини ҳайрия сифатида юборди. Албатта, ўз ҳисобидан. Бундан ташқари карантин даврида маҳалладаги шундай оилалардан яна тўрттаси депутат кўмагидан баҳраманд бўлди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бугунги вазиятдан тахликага тушиб қолган айрим инсонлар, кези келганда уйида қоплаб озиқ-овқат омборини тўплаётганлар мана шу каби ночор оилалар аҳволини ҳам ўйлашсин. Шукрки, давлатимиз камбағаллашиб қолгани йўқ. Озиқ-овқат заҳираси барча учун етарли миқдорда эканлигини ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган инфографикалардан ҳам билиб олишлари мумкин.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+