Ногиронлик аравачасини 4 йил кутган 92 ёшли онахонга партия ёрдам берди

16.10.2019 21:10:02

 Аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказгани Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Аҳрор Валий” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрдик. “Сизга бирор ёрдам керакми?” деган  савол билан аҳолига мурожаат қилганимизда 92 ёшли онахоннинг сўзлари эътиборимни тортди.

Онахон дориламон кунларда яшаётгани, кексалик нафақасини олиб яқинлари ардоғида эканини айтди, фақат ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлигини маълум қилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари ташаббуси билан онахонга ногиронлик аравачаси топширилди.

-Шу аравачани 4 йил кутдим. Бугун шаҳримизда амалга оширилаётган ишларни, кундан-кун чирой очаётган кўчаларни, энг асосийси ҳамма мақтаётган Регистон майдонини томоша қилиш орзусида эдим, деди — Умарова Турдихон ая. “Адолат” партияси фаолларига раҳмат, ушбу ниятимни амалга оширишга кўмаклашгани учун! Бир кунда муаммоимни ҳал этишди - дея кўзларида қувонч ёши билан дуога қўл очди. 

Нодира РАЖАБОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши Аёллар қаноти раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+