Номига муносиб “адолатчилармиз”

17.02.2021 12:02:27

Андижонда Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкил топганининг 26 йиллиги  муносабати билан “Куч адолатда”  шиори остида тадбир ташкил этилди. Унда партия фаоллари билан бирга “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг мақсад ва ғоялари, ўтган даврда партия ташаббуси билан амалга оширилган ишлар, партия лойиҳалари ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар хусусида сўз юритилди.  Сафдошларимиз  жамоачилик орасига чуқур кириб бориш баробарида сиёсий майдондаги ўрнини мустаҳкамлаётгани эътироф этилди. Айниқса, “Ёш адолатчилар”нинг фаоллиги ошиб бораётгани қувонарли. 

Ўткирбек Арзиқулов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси:

-Партиямиз ўз номи билан адолат тарафдори. Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамиятда ижтимоий тенглик ва адолатни қарор топтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, таълим ва тиббиётни янада чуқур ислоҳ этиш фаолиятимиз асосини ташкил этади. Бу сайловолди дастуримизда ҳам ўз ифодасини топган. Қолаверса, оилалар учун муносиб турмуш шароитни яратишга қаратилган ташаббусларимиз жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар, маҳаллалардаги сиёсий ўқувлар ўз самарасини бермоқда. Муҳими, давлатимизнинг бугунги сиёсатини кенг оммага етказишда олдинги сафдамиз.

Ҳа, бугун Андижонда амалга оширилаётган ислоҳотларда партия ўзининг позициясини  илгари суриб, электорати сафини ошириш йўлида дадил қадам ташламоқда.

 

                                                Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+