Номзод дастури таълимни ривожлантиришга қаратилган

16.12.2019 13:12:57

Тўрткўл туманида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига номзод Қувондиқ Қодировнинг сайловчилар билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда номзоднинг ишончли вакили сўзга чиқиб, Қ.Қодировнинг ҳаёти  ва иш фаолиятига оид маълумотлар билан таништирди.

Бугунги кунда Нукус давлат Педагогика  институтининг  ёшлар билан ишлаш бўйича проректори лавозимида фаолият юритиб келаётган Қ.Қодиров келажак ёшлар қўлида эканлигини эътиборга олиб, ўзининг сайловолди дастури асосан таълим соҳасини ривожлантиришга бағишланганлигини билдирди.

Адолатли жамият барпо этиш мақсадида фаолият юритаётган ушбу сиёсий партиянинг яна бир аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига номзод этиб кўрсатилган Ўрингул Аллабергенова ҳам сўзга чиқиб, ўз сайловолди дастури билан сайловчиларни таништирди.

Партия номзодларининг сайловчилар билан  учрашувлари давом этмоқда.

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+