Номзод коррупция ва тўрачилик каби салбий иллатларга қандай курашмоқчи?

05.12.2019 13:12:01

Мамлакатимизда қизғин давом этаётган сайлов кампаниясида республикамизнинг барча ҳудудлари қатори нурободликлар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шуҳрат Полвоновнинг сайловолди дастурида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини янада кучайтиришга йўналтирилган қонунлар ташаббускори бўлиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, давлат бошқаруви органлари, назорат этувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунчиликка риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш, ёшларни иш билан таъминлаш борасидаги имтиёзларни янада мустаҳкамлаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш, аҳолининг кенг қатламларига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш каби муҳим масалалар ўрин олгани сайловчиларни бефарқ қолдирмаяпти.

Номзоднинг Нуробод туманидаги туман сайлов комиссиясида ҳамда 3-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган учрашувлари самимий ва очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди.

-Номзод дастурида ижтимоий йўналишда белгиланган вазифалар менга жуда маъқул бўлди. Айниқса, олий таълим мауссасаларига квоталар тизимини қайта кўриб чиқиш масаласида илгари сурилаётган таклифлари ота-оналарга ҳам, ёшларга ҳам бирдек манзур бўлишига ишонаман – дейди “Шарқ юлдузи” маҳалла фуқароси Норгул Тангирова.

Номзод Шуҳрат Полвонов иштирокчиларнинг кўплаб саволларига жавоб қайтарди. Жумладан, жамиятимизда учраб турадиган коррупция, тўрачилик каби иллатларга қарши айнан қандай усул ва воситалар орқали курашиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида берилган саволлар ҳамда уларга берилган батафсил жавоблар барчанинг диққатини ўзига жалб этди.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+