Номзод меҳнат мухожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқчи

11.12.2019 15:12:36

-Аёлга бўлган ҳурмат – бу, энг аввало, жамиятимизнинг келажаги ҳисобланган оилани ҳурмат қилишдир - дейди номзод Фазлиддин Темирович.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига Чилонзор тумани 43-«Хайробод» сайлов округидан кўрсатилган номзод Фазлиддин Темирович Чилонзор туман 27 «Бахористон» округи сайловчилари билан учрашди.

Дастлаб, ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништириб ўтди. Номзоднинг дастуридан ўрин олган дастлабки масала: жамиятнинг ижтимоий–сиёсий ҳаётида хотин-қизлар фаоллиги ва ролини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш бўйича кенг миқёсдаги ислоҳотларни изчиллик билан амалга ошириш.

Шунингдек, меҳнат мухожирлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳалқаро конвенция қоидаларини мамлакатимиз қонунчилигида акс этиши ва қўлланиши чораларини кўриш ҳамда тегишли қонун ва қонуности ҳужжатлари, шу жумладан, “Меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш каби масалалар номзод дастуридан ўрин олган.

Сайловчилар томонидан номзоднинг дастури ижобий баҳоланди.

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+