Номзод танлашда адашманг!

28.11.2019 10:11:36

Сайловда иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг фуқаролик позицияси бўлиб, унинг сиёсий фаоллигини кўрсатади. Бугун жойларда номзодлар томонидан қилинаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам барчадан сиёсий ташаббусни талаб этади. 26-Ибн Сино сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзоди қўйилган Таваккал Чориев ҳам ҳудудларда бўлиб, сайловолди дастури билан таништирар экан, аҳолининг бу борада сиёсий қарашларини шакллантиришда ўз ҳиссасини қўшди.  

Учрашув давомида дастлаб номзоднинг ишончли вакили томонидан унинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида қисқача маълумотлар берилди. Шу билан бирга партия мақсад ва вазифаларига уйғун сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар, янги таклиф ва ташаббуслар борасида тўхталиб ўтилди. Жумладан, олий таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган тизимли ишларни давом эттирган ҳолда олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш, уларни замонавий ўқув-илмий лабораториялар ва ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш, халқаро таълим стандартларига асосланган ўқув-услубий материаллар ва ўқув дастурлари, етакчи педагогик технологияларни ўқув жараёнига кенг жорий қилиш орқали ўқув сифатини ошириш масалаларига кенг эътибор қаратилганлиги қайд этилди. Олий маълумотли кадрларни кўпайтириш ва улар ўртасида рақобатни кучайтириш, олий маълумотлилар сони бўйича мамлакат даражасини кўтариш мақсадида олий ўқув юртларига кириш квоталарини босқичма-босқич ошириб бориш ва келгусида имтиҳонларни фақат давлат гранти асосида кирадиганлар учун қолдирган ҳолда контракт асосида ўқишни истайдиганлар учун имтиҳон ва синовларсиз ўқишга қабул қилишни йўлга қўйиш, сиртқи ва кечки таълим шаклини кенг жорий этиш масаласи дастурда  алоҳида эътиборга олинганлиги айтиб ўтилди.

-Бугунги сайлов барчадан фаолликни талаб этади. У овоз бериш жараёнидан аввал номзоднинг сайловолди дастури билан яқиндан танишиб бориши, унинг дастури юзасидан фикр билдира олиши лозим. Депутат халқ муаммосини амалий жиҳатдан ҳал этсагина ишонч қозона олади. Шунинг учун ҳам ҳар бир фуқаро депутатни танлашда адашмаслиги лозим. Номзод Таваккал Чориев билан бўлиб ўтган учрашув фуқаролар, айниқса, ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Сайловолди дастур моҳияти эса уларнинг янги қарашларини шакллантирди, - дейди сайловчи Салоҳиддин Назаров.

Учрашув давомида номзод томонидан аҳолининг мурожаатлари, таклифлари ўрганилди. Улар томонидан билдирилган ҳар бир фикрга номзод томонидан аниқ жавоблар қайтирилди. Номзод дастурига киритилган таклифлар аҳоли томонидан қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+