Номзодга ҳудуддаги муаммолар ҳавола этилди

19.12.2019 17:12:42

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига 13-«Гулшан» сайлов округидан кўрсатилган номзод Нодира Каримова “Олтинтепа” махалласи фуқаролари билан учрашиб, уларни юракларидаги гапларига қулоқ солди.

Номзод маҳаллаларни айланди ҳамда аҳолини қийнаётган муаммолар билан танишиб чиқди.

Жумладан, “Олтинтепа” маҳалласида бирорта ҳам мактаб, боғча, поликлиника, аптека, магазин, банк филиали йўқлиги, Қайнарсой, Паркент 4 берк кўчаси ва масжид ёнидаги кўчалардаги йўллар асфальт қилиниши зарурлиги, газ босими пасайганини қайд этиб, номзоддан ушбу муаммолар юзасидан ёрдам беришини ҳамда қарияларни Хоразм, Бухоро, Самарқанд каби тарихий шаҳарларга саёхатларини уюштириш, кам таъминланган оилалар фарзандларига болалар соғломлаштириш оромгохларига йўлланмалар бериш каби имтиёзлар сўраб номзодга мурожаат этишди.

Номзод юқоридаги муаммолар ҳамда фуқароларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда ваколати доирасида ечишда ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.

Номзод илгари сураётган сайловолди дастури ва ғоялари фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+