Номзодлар дастурларида қандай масалалар мужассам?

05.12.2019 16:12:08

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан қўйилган номзодлар сайловчилар билан бўлиб ўтаётган учрашувлар давомида  ўзларининг сайловолди дастурида белгилаб қўйилган мақсад ва вазифалар билан таништириб боришмоқда. Хусусан, Когон шаҳридаги Ипак йўли сайлов округидан қўйилган номзод Эркин Самандаров ўзининг дастурида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, инновацияни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратганлигини  таъъкидлаб ўтди. Сайловчилар номзоднинг дастури билан танишар экан, аввало ҳар бир номзод ўз дастурини фуқаролар манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тузиши лозимлигини қайд этишди.

Шунингдек, Шофиркон туман 20-Дўрмон сайлов округидан қўйилган номзод Зуҳро Худойбердиева ҳам сайловчилар билан учрашуви давомида уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳамда мурожаатларни ўрганди. Ўзининг сайловолди дастурида айнан фуқаролар мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда аниқ таклиф ва мулоҳазаларни қайд этганлигини билдириб ўтди. Жумладан, мактабгача таълим тизимида кадрлар сифатини янада такомиллаштириш, шароитларни яхшилаш, бепул тўгаракларни ташкил этиш, тайёрлов гуруҳларида машғулотларни сифатли олиб бориш масалаларининг кўтарилганлиги фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланди.

Жойларда бўлиб ўтаётган бундай учрашувлар аҳолининг фаоллигини шакллантириш билан бир қаторда уларнинг сиёсий жараёнларда ўрни ва ролини оширишда ҳам хизмат қилади.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+