Номзодларимиз – халқ билан ҳамнафас!

20.12.2019 19:12:55

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 73-Сайҳун сайлов округидан кўрсатилган номзод Ғофур Ахмедов Сайҳунобод туман тиббиёт бирлашмасига ташриф буюриб, сайловчилар билан учрашди.  

Учрашув мулоқотларга бой ва мазмундор оҳангда кечди. Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашига 39-Янгиобод сайлов округидан кўрсатилган номзод Зойир Қаюмов эса Сардоба туманидаги бир қанча маҳаллалар аҳли билан тарғибот учрашувларини ўтказди. Худди шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 74-Янгиер сайлов округидан номзод Нодира Джанибекова Ховос туманидаги энг чекка ҳудуд аҳолиси билан, Ширин ва Янгиер шаҳарлари сайловчилари билан, Халқ депутатлари вилоят Кенгашига номзоди кўрсатилган Арипжон Қудратов эса Гулистон туманидаги маҳаллалар фуқаролари билан тарғибот учрашувларида бўлди.

Шу каби учрашувлар партиянинг бошқа номзодлари иштирокида ҳам бўлиб ўтмоқда.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон”Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+