Номзодларимизнинг бош мақсади - қонун устуворлиги

17.12.2019 11:12:03

Чимбой туманидаги 49-сонли умумий ўрта таълим мактабида сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда «Адолат» социал-демократик партиясидан кўрсатилган 6-сонли «Чимбой» сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Б.Диланов, 59-сонли «Тазгара» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига номзод Р.Серимбетова ва 28-сонли «Водник» сайлов округидан Халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгаши депутатлигига номзод Г.Дилимбетовалар қатнашди.

Учрашувда дастлаб номзодларнинг ишончли вакиллари сўзга чиқиб, номзодларнинг ҳаёти  ва иш фаолиятига оид маълумотлар билан таништириб ўтди.

Шундан сўнг бошқа номзодлар қатори «Адолат» социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар ҳам сайловчиларга ўзларининг сайловолди дастурларини таништиришди.

Дастурларида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш, жамиятда қонунчиликни мустаҳкамлаш масалалари илгари сурилди.

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+