Номзодларнинг сиёсий фаоллиги оширилди

11.12.2019 13:12:50

Маълумки, айни пайтда партиялар томонидан ташвиқот номзодларнинг сайловчилари билан учрашувлари қизғин паллада. Албатта, ҳар бир номзоднинг сайловчилар эътиборидан қай даражада из қолдириши ва ишонч қозониши сайлов куни ўз натижасини беради.

Вилоят бандлик бош бошқармасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши томонидан  “Номзодларнинг сиёсий ва ҳуқуқий фаоллигини ошириш- давр талаби” мавзусида сиёсий ўқув ҳам шу мақсадга қаратилди.

Ўқувга партия томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда вилоят Кенгашига кўрсатилган номзодлар, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида партиянинг сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғояларнинг  ҳамда номзодларнинг дастурлари тўғрисида батафсил сўз юритилди.

Тиббиёт, таълим ва бошқа соҳалар ривожида партия томонидан олиб борилаётган ишлар ва келгуси режалар тўғрисида  фикр ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Феруза Атажонова,  Хоразм вилоят Кенгаши депутатлигига 4-Навбаҳор сайлов округидан кўрсатилган номзод:

-Номзодларнинг сиёсий ва ҳуқуқий фаоллигини оширишга қаратилган бугунги ўқув ҳар галгидан ҳам қизиқарли бўлиб ўтди. Қизғин савол-жавоблар натижасида қизиққан саволларимга жавоб олдим.  Бу эса ўз навбатида сайловчилар ишончини қозониб, сайлов куни ғолибликни қўлга киритишимда аҳамиятли бўлди.

Партия томонидан ташкил этилаётган ташвиқот ишлар ва номзодларнинг сайловчилари билан учрашувларини самарадорлигини ошириш оммавий ахборот воситаларида белгиланган вақтлардан унумли фойдаланиш ҳамда интернет ва ижтимоий тармоқларда амалий ишларимизни ўз вақтида  кенг жамоатчиликка хабардор қилиб бориш тўғрисидаги таклиф ва тавсиялар иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди.

Савол-жавобларга бой бўлган  семинар сўнгида  иштирокчилар қизиққан саволларга батафсил жавоблар олишди.

                                                                                        Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                   Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                        Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+