Номзоднинг ғояси сайловчилар томонидан қандай кутиб олинди?

05.12.2019 15:12:20

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 38-Олмазор сайлов округидан кўрсатилган номзод Тошмуҳаммедова Дилором Гафурджановна Чилонзор туманидаги 541- сонли сайлов участкаси сайловчилари билан учрашди.

Номзоднинг ишончли вакили Ғайрат Шоумаров сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирар экан, номзоднинг иш фаолиятидаги асосий воқеаларга тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, номзод ўзининг сайловолди дастури билан сайловчиларни таништирди. Номзод дастуридан ўрин олган асосий масалаларга тўхталди. Жумладан, соғлом турмуш тарзини ҳамда репродуктив саломатлик ва оилани демографик ривожланишини кенг тарғиб этиш орқали оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири эканлигига эътибор қаратди. Шунингдек, ҳар бир маҳалла учун ўша жойнинг ўзига хос хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар қабул қилиш ва уларни изчил амалга ошириш, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабхаларида гендер тенг ҳуқуқлигига эришиш, оилада вояга етмаган ва ногиронлиги бўлган фарзандларни тарбиялаётган, шунингдек, ёлғиз ва кўп болали ота-оналарнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни ишга жойлаштиришда кўмаклашиш каби маслалар ўрин эгаллаган.

Моҳимбегим ТЕШАБОЕВА,

Тошкент шаҳар Кенгаши

 матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+