Номзоднинг сайловчилар билан мулоқоти

29.11.2019 14:11:37

 

«Адолат» СДПдан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига 13-«Гулшан» сайлов округидан номзод Каримова Нодира маҳалла аҳолиси билан учрашди.

Учрашув давомида номзод тўғрисида маълумотлар берилди. Шундан сўнг Каримова Нодира сайловчиларни ўз сайловолди дастури билан таништирди. Номзоднинг дастуридан фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг хуқуқлари ва эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилиш ва амалга оширишда жамоат ташкилотларини кенг жалб этиш каби масалалар ўрин олган.  

Дастурда замонавий технологиялардан кенг ва тўлақонли фойдаланишни йўлга қўйиш билан қоғозбозлик, фуқароларнинг сарсон бўлиши ва коррупциянинг олдини олиш каби масалалар ўрин олганлиги сайловчиларда қизиқиш уйғотди.

Номзод томонидан “Адолат” СДП платформасидан келиб чиқиб атрофлича жавоб берилди. Мулоқот фуқаролар томонидан ижобий кутиб олинди.

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+