Носоз йўллар таъмирланмоқда

27.02.2020 15:02:20

Мамлакатимизда ҳар соҳада жадал кечаётган ислоҳотлар барчамизнинг ҳаётимизга сермазмун ўзгаришларни олиб келмоқда. Халқ давлат идораларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак, деган шиорнинг илгари сурилгани, депутатлик ваколатлари сўзда эмас, амалда ўз исботини топаётгани, фуқароларда Ватан равнақи учун кўтаринкилик, ўзгача ишонч ва ҳамжиҳатлик туйғуларни шаклланишига хизмат қилмоқда.

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси Шохрух Холмаматов сайловчилар олдидаги бурч ва масъулиятини чуқур ҳис этиб, замон талаби асосида фаолият олиб боришга астойдил интилмоқда. Партиямизнинг дастурий ғоялари ва электорат манфаатларидан келиб чиқиб, жойлардаги бошқарув органлари олдига долзарб масалаларни қўйиш, мавжуд муаммоларни ўз ваколати доирасида ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Депутат яқиндагина тумандаги “Туқбой” маҳалласида сайловчилар билан ўтказган учрашувларида фуқаролар айрим ички йўлларни таъмирлаш, тош ётқизиш лозимлигини баён этишган эди. Депутат ташаббуси билан ҳомийлик асосида маҳалладаги носоз йўлларни дастлабки таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, учрашувда Маърифат она Қудратова соғлигини тиклаб олиш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган бўлса, кам таъминланган Г.Рустамова уй-жой билан таъминлашда амалий ёрдам истади. Депутат аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалий ишларни бошлаб юборди.

Ҳомийлар кўмаги асосида Маърифат она Қудратовага соғлигини тиклаб олиш учун 1 миллион сўмдан ортиқ маблағ топширилган бўлса, Гавҳар Рустамованинг мурожаати асосида мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилиб, уй-жой ажратиш учун рўйхатга киритилди.

Албатта, бугунги кун депутатлар олдига муҳим вазифаларни қуймоқда. Қувонарлиси, депутат Шохруҳ Холмаматов ўз зиммасидаги вазифаларни адо этиш йўлида тинимсиз изланмоқда. Унинг бу саъй-ҳаракатлари эса туманда фуқароларнинг партиямизга бўлган ишончини оширишга хизмат қилмоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Файёз
2020-03-30 16:26:36
Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси Шохрух Холмаматов ишларига омад.

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+