Нурафшонда “Оила мактаби” очилди

10.02.2021 14:02:34

Вазирлар Маҳкамасининг “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра Нурафшон шаҳрида ташкил этилган “Оила мактаби”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда вилоят прокурори вазифасини бажарувчи  С.Самадов, Нурафшон шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари, шаҳар Кенгаши депутатлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари, МФЙ раислари ҳамда ОАВвакиллари иштирок этишди.

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий ва намунали оила мезонларини ҳаётга татбиқ этиш тадбирнинг асосий мавзусига айланди.

- Оилалар манфаатини кўзлаш нуқтаи назаридан ушбу марказ ўз вақтида очилди деб айтишимиз мумкни,- дейди  партиянинг 90 ёшли фахрийси,   Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати, Жўра Ахмедқулов. -  Чунки, никоҳланувчи ёшларда оилавий, ҳуқуқий муносабатлар, ҳаёт психологияси ва оила бюджети каби кўникмаларни ҳосил қилиш бугунги кунда жуда катта аҳамиятга эга.

Тадбир қатнашчилари “Оила маркази”нинг афзалликлари хусусида атрофлича сўз юритдилар.

 

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+