Нурободдан делегатлар сайланди

15.10.2019 13:10:06

Нуробод туманидаги 2 сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон “Адолат” СДП Нуробод туман кенгашининг беш йиллик ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Партия фаоллари, БПТлар раислари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва ОАВ вакиллари иштирок этган ушбу конференцияда туман партия кенгаши раиси Нодира Ботирова туман аҳолиси ўртасида партиямизга қизиқиш ва эътибор ортиб, соҳалар тараққиёти билан боғлиқ ҳамда фуқароларни ўйлантираётган масалаларни ҳал этишда фаол сафдошларимизнинг ташаббускорлиги тобора кўпроқ намоён бўлаётганини таъкидлаб ўтди.

Қайд этиб ўтиш жоизки, партиянинг Нуробод туман Кенгаши томонидан ўтган давр мобайнида туманда ёшларнинг, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш борасида  қатор лойиҳаларни амалга оширди.  Аҳоли хонадонларида бўлиб, юзма-юз мулотқотлар, учрашувлар ўтказди. Учрашувлар чоғида кўтарилган масалаларни маҳаллий кенгаш депутатлари, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ечимини топиш, депутатлар фаолиятини ҳокимият вакиллик органида кўриб чиқиладиган муҳим масалаларга қаратиш орқали партия дастуридаги талайгина вазифаларни амалга ошира олган. Бунинг натижасида туманда партиянинг танилувчанлиги ошди, аъзолар сони ўсди. 2015 йилда туманда партия аъзолари сони 810  нафарни ташкил этган бўлса, бугунга келиб 2210 нафар аъзоларни ўзида бирлаштира олди.

Йиғилиш давомида халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг фаолияти таҳлил қилинди. Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги конференциясига делегатлар сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Мазкур жараёнда делегатлар зиммасига алоҳида масъулият юклатилиши, яъни улар вилоят конференциясида дастурий мақсадларимиз ҳамда туман партия ташкилоти манфаатларидан келиб чиқиб, иш олиб боришлари зарурлиги алоҳида эътироф этилди. Баҳс-мунозаралар ҳамда ўзаро фикр алмашувлар руҳида ўтган конференцияда партия ишида ҳар жиҳатдан ибрат кўрсатаётган, ташаббускор, электорат эътиборини қозонган 5 нафар сафдошларимиз, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Аёллар қаноти, “Ёш адолатчилар” қаноти ҳамда БПТ фаолларидан иборат делегатлар сайлаб олинди.

Манзура ДАВРОНОВА,

Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+