Нуронийлар ҳолидан хабар олинди

08.01.2021 17:01:35

Янги йилнинг  илк ҳафтасини  партия депутатлари  хонадонларга қувонч, байрам шукуҳини улашиш билан бошладилар. Нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга совғалар улашилди.

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати, “Ҳазрати Али” МФЙ раиси Субхонали Нишонов ҳудуддаги саховатманд тадбиркорларни жалб қилиб, “Сариканда”, “Сарибозорча”, “Янгиариқ” ва “Мулғон” МФЙларда яшовчи 60 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган нуронийларга гӯшт, ёғ, шакар сингари озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда байрам совғалари етказиб берди. 

Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутати Сухробжон Қозиев ҳам “Мулғон” МФЙ да яшовчи 67 нафар нуроний отахон-онахонларга ўз ҳисобидан  1 миллион 200 минг сўмлик янги йил совғаларини  топширди. Уларнинг дуоларини олди.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+