ОАВ – сайлов жараёнининг фаол иштирокчиси

25.09.2019 10:09:19

Андижонда “Сайлов жараёнларида оммавий ахборот воситаларининг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда вилоятда фаолият юритаётган босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар мамлакатимизда сайлов кампаниясига старт берилганлиги, эндиликда оммавий ахборот воситаларининг олдида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар турганини қайд этишди. Шунингдек, сиёсий жараёнларни назорат қилиш, сайловолди тарғибот ишларида холисликни таъминлаш, партия фаолиятини ёритишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида фикрлар ўртага ташланди. Сайловнинг юқори даражада ўтишида журналистларнинг фаоллиги муҳим аҳамиятга эгалиги ҳаётий фактлар билан тушунтирилди.

-Бугунги тадбир сиёсий жараённи ёритишда ОАВлар билан сиёсий партиялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади,-дейди “Давр садоси” газетаси муҳаррири Замирахон Кимсанова - Агар партия фаоллари журналистларни етарли маълумотлар билан таъминлаб, ўз фаолиятларидан ҳабардор қилиб турса, янгиликларни сайловчиларга вақтида етказиб бориш имконияти туғилади.

Давра суҳбатида шу кунларда ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарларнинг таҳлилсиз, бўрттириб кўрсатилаётгани ачинарли эканлиги, ушбу масалаларга журналист касб одоби, этикаси билан жавоб беришда лоқайдликлар кўрсатиб берилди. Сиёсий жараён даврида бу масалага янада эътиборли бўлиш, ОАВ ходимлари масъулиятини ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

                               Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

                                                        Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+