“Обод” энг обод манзилга айланди

17.10.2019 19:10:12

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Избоскан туманидаги “Обод” маҳалласида ташкил этилган тадбир жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Хонадонларга кириб борган  тиббиётчилар саломатликнинг асоси тозалик экани хақида сўз юритиш баробарида фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказдилар. Кекса ёшдагиларга алоҳида эътибор қаратилди.

“Менинг хонадоним обод”, “Биз обод кўчада яшаймиз!” шиори остида бошланган хашар ўзига хос меҳнат байрамига айланди. Ҳудуд маиший чиқиндилардан тозаланди.

Маҳалла гузарида ташкил этилган тадбир амалдаги йилда Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашларга ўтказиладиган сайловлар, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган суҳбатларга уланди. Кун давомида “ободликлар” “Адолат” СДП нафаси билан яшадилар.

Дилфуза АҲМЕДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Избоскан туман кенгаши раиси

Улашинг!